Тошкент метрополитенининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати 16 декабрь санасидан соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишлар ҳамда ўрнатилган қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш мақсадида ушбу ўзгариш амалга оширилмоқда.
Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз. Техник ишлар якуни бўйича қўшимча маълумотлар метрополитеннинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали берилади, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, поездларинг одатий қатнови соат 05:00 дан 00:00 гача амалга оширилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)