Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

IT Park турли танловларда ғолиб бўлган робототехника ментори Ниетулла Абдуллаевнинг муваффақият ҳикоясини тақдим этди.

Фото: IT Park

Фото: IT Park

Агар инсон зўр IT-мутахассис бўлишни хоҳласа, ҳатто қўрқув ва шубҳалар ҳам уни тўхтата олмайди. Буни Нукус туманидаги IT Маркази менежери Ниетулла Абдуллаев ўз мисолида исботлади.

Ниетулла 24 ёшда. Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг «Компьютер инжиниринги» факультетини IT-сервис йўналишини тамомлаган.

Ҳикоя қаҳрамони тан олганидек, у болалигидан техника ва робототехникага иштиёқи бор эди.

Болалигимдан робототехникага меҳр қўйган бўлсам-да, IT соҳасига қизиқиш ва ушбу йўналишни ўрганиш имконияти 22 ёшимдагина пайдо бўлган. Мен IT соҳаси ҳақида жуда ноаниқ тасаввурга эга эдим.

Назария – бир нарса, лекин амалда нималар содир бўлишини тасаввур қилиш қийин. Айтишим мумкинки, мени ҳали нималар кутаётганини тўлиқ тушунмай туриб, IT’га бутунлай шўнғидим.

Албатта, дастлаб шубҳалар бор эди, чунки менда савдо соҳасида барқарор ишим бор эди. Аммо мен дастурлаш тилларини ҳамда умуман IT йўналишини ўрганишни бошладим ва нимани ёқтирганимни англадим», — дейди Ниетулла.Дарҳақиқат, барча умидлар оқланди: ишнинг тез суръати, кўплаб тадбирлар ва доимий ривожланиш, жиддий лойиҳалар, ёқимли муҳит — буларнинг барчасини у IT соҳасида топди.

2021 йилдан бошлаб Ниетулла расмий равишда мобил робототехника бўйича ментор сифатида фаолиятини бошлади.

«Қисқа муддатли ўқитувчилик фаолиятим давомида курсларимни икки гуруҳ тамомлади. Мен билим беришни жуда яхши кўришимни тан оламан. Болалар ажойиб фантазияга эга ва улар билан ишлашда мен шунчалик энергия, ижобийлик ва илҳом оламанки, ҳатто тоғларни силжитишга тайёрман!, — дейди у фаолияти ҳақида.

Айтганча, у нафақат ёш даҳолардан илҳом олади. Ниетулланинг айтишича, қийинчиликлар — унинг ишидаги энг катта мотиваторлардан бири.

Менинг соҳамда реал датчиклар билан ишлаш жуда муҳим, аммо бундай имконият деярли йўқ. Ўйлайманки, умидсизлик мени катта ютуқларга ва янги лайфхакларга ундади. Бу чиниқтиради ва агар инсон ҳақиқатан ҳам хоҳласа, ҳамма нарсани қила олишини ҳис қилади, — деб тушинтиради у.

Ниетулланинг ўзи ҳамма нарсани қила олишига шубҳа йўқ. Ёш мутахассиснинг орқасида улкан ғалабалар рўйхати мавжуд. 2019 йилда у турли мамлакатлар вакиллари иштирок этган «Унион Х» халқаро конференциясининг делегати эди.

Конференция ёш авлод учун глобал ва ижтимоий-иқтисодий масалалар билан шуғулланувчи энг йирик ва нуфузли ташкилотларни моделлаштириш платформаси бўлиб хизмат қилади.

Биз конференцияларни ўйин форматида ўтказдик, бу бизга бошқа иштирокчилар билан осон дўстлашишга ва умумий тил топишга ёрдам берди. Мазкур конференция 9 та халқаро ташкилот ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг симуляцияси ҳисобланади.

Ушбу конференциянинг асосий мақсади — ёшларни халқаро ҳуқуқ тамойиллари билан яқиндан таништириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва салоҳиятини юксалтириш, мамлакатимиз равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшишга лойиқ авлодни тарбиялаш борасидаги саъй-ҳаракатларни рағбатлантиришдан иборат, — дейди мутахассис.

2021 йилда Ниетулла «Ўзбекистон учун 100 ғоя» танловининг республика финал босқичида иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигидан 10 миллион сўм ютиб олди.

2022 йилда у «Технология ва иқлим ўзгариши бўйича аёллар учун бизнес-аккселерация дастури»да ғолиб бўлган жамоанинг аъзоси эди.

Бундан ташқари, Ниетулла Нукусда ёшлар учун ўтказилган «яшил» стартаплар танловида қатнашиб, ғолиб деб топилди ва 2 000 доллар ютиб олди.

Ҳозирги кунда Ниетулла ойига 700 доллардан бошлаб маош олади ва ўз мисолида муваффақият тинимсиз меҳнат қиладиганларга келишини исботламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади