Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасидаги ер майдони ва бинолар кимошди савдосида сотилди. Маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан жойлаштирилган эди.
Ер участкасининг умумий майдони — 1 гектар. 14 квадрат метр жойни эгаллаган бинода эса сув, газ ва электр таъминоти бор. Канализация тизими эса мавжуд эмас.
Аукционга қўйилган ер майдони ва бинонинг бошланғич баҳоси 45,8 млрд сўм эди. 12 декабрь куни бўлиб ўтган савдода у 48,1 млрд сўмга сотилди. Кимошди савдосининг ғолиби сифатида Nazarov Rakhimbayev Group МЧЖ кўрсатилган.
Мазкур МЧЖ Murad Buildings ва бошқа компаниялар билан биргаликда Ўзбекистон қурувчилар ассоциацияси таъсисчиларидан бири ҳисобланади.
Аввалроқ Фарғона вилоятидаги сиҳатгоҳ 22,4 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)