Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан яна бир қанча масъуллар қамоққа олингани маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашевнинг маълум қилишича, «Янгийўлтумангаз» раҳбари Умид Тўйчиев ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
«Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам, албатта, худди шундай жиноий иш қўзғатилади» — деди Сардор Умурзоқов.
Мазкур йиғилишда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)