Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди
Маълум қилинишича, йиғилиш танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда. Унда, жумладан, қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинган.
Изоҳ (0)