Қўрғонтепалик талабалар Андижондаги олийгоҳларга қатнаши учун 11 декабрь куни бепул автобус йўлга қўйилди. Бу ҳақда Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, талабалар Андижондаги олийгоҳларга бепул элтиб қўйилади ва уйларига бепул олиб келинади. Ушбу ташаббус таълим олаётган ёшларнинг қиш мавсумидаги йўл қатновида юзага келган турли ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ҳамда тумандаги фаол фермер ва тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда.
Талабалар учун Қўрғонтепанинг 8 та ҳудудига (Марказ, Қўрғонтепа, Қорасув, Султонобод, Дардоқ, Чимён, Қўштепа, Савой қишлоқларига) жами 11 та автобуслар юборилади.
Талабалар якшанба куни ўзлари яшовчи ҳудудларидан автобусга ўтиради ва ўқиш жойига қадар элтиб қўйиладил. Шанба куни эса, ўқиш жойлари олдидан уйларига қадар олиб келинади. Бунинг учун туман ҳокимлиги махсус чипта жорий қилди.
Изоҳ (0)