Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШларда Аи-80 бензини 8000 сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтьгазинспекция» баёнот берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, ҳолат ўрганилганда, Термиз шаҳридаги «ДОН» хусусий фирмасига тегишли АЁҚШ ҳақиқатан ҳам нархни асоссиз оширгани тасдиқланган.

Бензин нархини сунъий равишда оширганлиги сабабли ушбу АЁҚШга автобензин етказиб бериш тўхтатиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди, — дейилади инспекция баёнотида.
Сиз истиқомат қилаётган ҳудудда ҳам бензин нархининг асоссиз оширилишига гувоҳ бўлсангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги боти (@daryo_livebot)га бу ҳақда хабар беринг. Биз бу ҳақда жамоатчиликка ошкор этамиз ва муаммога масъуллар эътиборини қаратамиз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди