Ўзбекистонда 8 декабрь куни 122 кишида коронавирус аниқланди. Бу ундан аввалги кунга нисбатан 13 кишига кам.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 9 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Фарғона вилоятида,
- 21 нафари Тошкент вилоятида,
- 66 нафари Тошкент шаҳрида
Тошкент шаҳрида кунлик касалланишлар сони ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда.
Изоҳ (0)