Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 243-мактабда Конституция қабул қилинганининг 30 йиллиги олдидан ҳамда «Зўравонликка қарши 16 кун!» акцияси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда Таълим инспекцияси, туман халқ таълими бўлими ҳамда мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Хусусан, тадбирда сўзга чиққан Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раис ўринбосари Акмал Мирзаханов педагог кадрлар аттестация жараёни билан боғлиқ бир ҳолатга тўхталиб ўтди.

Жорий йилда ўқитувчилар ҳам иштирок этган бир ишни кўриб чиқдик. Таълим инспекцияси ишлар бошқарувчиси лавозимида ишлаган Нодирбек Исмоиловга аввал фирибгарлик жинояти билан судланган фуқаро аттестациядан ўта олмаган бир неча нафар ўқитувчиларнинг ўтказиб бериш учун пора таклиф қилган.

Шундан сўнг Таълим инспекцияси ходими ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар органларга хабар берган ва у қўлга олиниб, жинояти учун тегишли тартибда ҳозир қамоқда жазосини ўтамоқда. Ўз навбатида, бу ишга алоқадор ўқитувчиларга ҳам чора кўрилди. Бу маълумотларни бугун айтиб ўтишимдан мақсад, ўқитувчиларга ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришимиз, ўзлари билмаган ҳолда турли фирибгарларга ишониб, уларнинг келгусида судланиб, жазолашинг олдини олишимиз лозим, – деди судья.

Шу билан биргаликда, тадбирда мактабларда кузатилаётган қонун бузиш ҳолатлари, ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ҳолатлари кўпайишига сабаблар мактаблар раҳбари иштирокида муҳокама қилинди ҳамда бу ҳолатларни камайтириш бўйича бир қатор таклиф билдирилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар