• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бош қонунимиз чинакам халқ қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади» — Шавкат Мирзиёев

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами муносабати билан халққа табрик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, халқнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олинган ҳуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб келаётган асосий қонуннинг миллий тараққиётдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс ҳисобланади.

    Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида, ғоят оғир ва мураккаб бир шароитда қабул қилинган Конституциямиз берган ҳуқуқ ва имкониятлар туфайли эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан ўтган даврда ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида улкан ютуқ ва натижаларни қўлга киритдик. Ана шундай мустаҳкам ҳуқуқий асосга таяниб, кейинги йилларда мамлакатимизда кенг кўламли демократик ислоҳотлар жадал амалга оширилмоқда.

    Энг муҳими, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг мазмуни, ватандошларимизнинг онг-у тафаккури, дунёқараши тубдан ўзгармоқда. Юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, миллати, тили ва динидан қатъи назар, жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси, ўз тақдирининг чинакам эгаси, мамлакатимиздаги барча ўзгариш ва янгиланишларга ўзини нафақат дахлдор, балки бу жараёнларнинг бевосита иштирокчиси, эркин ва бунёдкор инсон сифатида ҳис этмоқда.

    Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг қонуний кафолати бўлган, биз учун озод ва обод ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Конституциямиз билан шу боис ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак, арзийди, албатта.

    Муҳтарам дўстлар! Дунё миқёсида «Янги Ўзбекистон» деган ибора пайдо бўлиб, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори тобора ортиб бормоқда. Барчангиз хабардорсиз, шу кунларда мамлакатимизда Асосий қонунимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Ушбу конституциявий ислоҳотларни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмуни ва мантиғи, халқимиз билдираётган талаб, истак ва таклифлар, мухтасар айтганда, шиддат билан ўзгараётган даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    Шу сабабли ҳозирги вақтда «Инсон – жамият – давлат» деган тамойилни Конституциямиз ва қонунларимизга, кундалик ҳаётимизга чуқур сингдиришимиз зарур. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш, инсон қадрини улуғлаш бу борадаги ислоҳотларимиз марказига олиб чиқилмоқда.

    Жумладан, ижтимоий давлат тамойили, оила институтининг конституциявий асосларини мустаҳкамлаш, кекса авлод вакилларини, ногиронларни ишончли ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, таълим ва илм-фан, маданиятни ривожлантириш, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлаш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда маҳалланинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш каби кўплаб принципиал аҳамиятга эга масалалар Асосий қонунимизда муҳрлаб қўйилмоқда.

    Бу жараёнда сиз, азиз ватандошларимиз – турли касб ва ижтимоий гуруҳга мансуб фуқароларимиз томонидан билдирилган барча таклиф, фикр ва мулоҳазалар албатта инобатга олинади ва Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилади. Айни шу асосда Бош қонунимиз чинакам халқ қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади.

    Ҳурматли юртдошлар! Пандемия шароитига қарамасдан, мамлакатимизда меҳнат жамоаларида, маҳалла ва таълим масканларида, хонадонларда Конституция байрами, эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда, кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

    Биз яқинлашиб келаётган янги – 2023 йил учун улкан дастур ва режаларни тузмоқдамиз. Конституциямизда белгилаб олаётган эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, янги уй-жойлар барпо этиш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича катта-катта вазифалар бу дастурларда ўзининг аниқ ифодасини топмоқда.

    Ишончим комилки, барчамиз бир тану бир жон бўлиб, фидокорона меҳнат қилиб, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга албатта эришамиз. Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Сизларни, бутун халқимизни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.

    Халқимиз тинч, юртимиз омон бўлсин! Барчамизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти

    07.12.2022, 19:45   Изоҳ (0)   11075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Метан газ қуйиш шохобчаларининг аниқ иш вақти бор, лекин ўзгаришлар киритишга мажбур бўляпмиз» — энергетика вазири

    07.12.2022, 19:27

    «Бу — бизнинг айбимиз». Энергетика вазири нега ОАВ муаммолар бўйича халққа очиқ тушунтириш бермаётганини изоҳлади

    07.12.2022, 19:10

    «Чекловлар пайтида шифохоналардаги электрни иложи борича ўчирмаслик кўзда тутилган» — Жўрабек Мирзамаҳмудов

    07.12.2022, 18:35

    Энергия ресурслари етишмовчилигидан кўпроқ тадбиркорлар зарар кўради. Бунга ким жавобгар?

    07.12.2022, 18:31

    Ўзбекистонда 8 декабрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    07.12.2022, 17:55

    Газ иттифоқи, атом электростанцияси, газ тақчиллиги сабаблари. Энергетика вазири долзарб саволларга жавоб берди

    07.12.2022, 17:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.