• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронологиясида 7 декабрь

    7 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР қўпорувчисига оид фактлар ўрин олган

    Арманистонда 25 минг инсон ўлимига сабаб бўлган зилзила

    Арманистонда 1988 йил 7 декабрь куни соат 11:41 да ҳалокатли зилзила содир бўлганди. 30 сония давом этган ер ости силкинишлари давомида Спитак шаҳри деярли яксон қилинган ва Ленинакан, Кировакан ва Степанаван шаҳарларига жиддий зарар етказилганди. Табиий офат оқибатида жами 21 та шаҳар, 350 та қишлоқ талафот кўрганди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Зилзила эпимаркази Спитак шаҳрида ер ости силкинишлари кучи 12 балли шкалада 10 баллга етган, Ленинаканда — 9 балл, Кироваканда — 8 балл. Табиий офат Арманистон шимолига зарар келтириб, унинг 40 фоизга яқин ҳудудига таъсир кўрсатган.

    Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, зилзила вақтида ер қобили ёрилиши зонасида 1945 йили Хиросима шаҳрига ташланган 10 та атом бомбасининг кучига тенг энергия ажралган. Зилзила оқибатида юзага келган тўлқин Ерни айланиб чиққан ва Европа, Осиё, Америка ва Австралиядаги илмий лабораторияларда қайд этилган.

    Ер ости силкинишларидан кейин эпицентр ҳудудида бир ой давомида Кавказ сейсмология маркази 100 дан ортиқ афтершокни қайд этган. Асосий зарбадан тўрт дақиқа ўтгач, кучли зилзила содир бўлган, унинг тебранишлари биринчидан сейсмик тўлқинларга қўшилган ва зилзиланинг зарарли таъсирини оширган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Расмий маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 25 минг одам ҳалок бўлган, 140 минг киши ногиронга айланган, 514 минг одам бошпанасиз қолган. Зилзила Ленинакан турар жой фондининг 80 фоиздан, Кироваканнинг эса 50 фоиздан ортиқ қисмини вайрон қилган.

    Зилзила республика саноат потенциалининг 40 фоизга яқин қисмини ишдан чиқарган. 210 минг ўқувчига мўлжалланган умуммиллий мактаблар, 42 минг кишилик боғчалар, 416 та соғлиқни сақлаш объекти, иккита театр, 14 та музей, 391 кутубхона, 42 та кинотеатр, 349 та клуб ва маданият уйлари бузилиб кетган ёки авариявий ҳолатга келган. Шунингдек, ер ости силкинишлари 600 километр автомобиль, 10 километр темир йўлни яроқсиз ҳолатга келтирган, 230 та саноат корхонаси қисман ёки бутунлай вайрон бўлган. Республикадаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг учта бир қисми фаолияти тўхтаб қолган. Тўғридан-тўғри етказилган зарар ўша вақт ҳисоби бўйича 10 миллиард рублга баҳоланган, қайта тиклаш ишларига кетадиган харажатлар эса икки баробар ортиқни ташкил этган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Экспертларнинг баҳолашича, Арманистондаги зилзила оқибатлари ҳудуднинг сейсмик хавфи тўғри баҳоланмагани, сейсмик қурилишлар бўйича норматив ҳужжатлар такомиллаштирилмагани, қурилиш ишларининг сифатсизлиги, шунингдек, қутқарув хизматлари етарлича тайёрланмагани боис шу қадар кенг кўламли тус олган.

    Арманистондаги зилзила миллий фожиага айланган. Бутун Совет Иттифоқи ёрдамга келган. Фожиа оқибатларини бартараф этиш бўйича комиссияга СССР Вазирлар Маҳкамаси раиси Николай Рижков бошчилик қилган. Зилзила ҳақида маълум бўлиши билан СССР Мудофаа вазирлигининг биринчи самолёти Москвадан ҳавога кўтарилган. Ҳарбий шифокорлар Ленинаканга 7 декабрь кечқурун етиб келган. Эртаси куни Москвадан Арманистонга 98 нафар юқори малакали тиббиёт ходимлари, ҳарбий жарроҳлар келиб, биринчи сутканинг ўзида 1,2 минг жабрланувчига ёрдам кўрсатган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    1988 йил 10 декабрь куни АҚШга уюштирган биринчи расмий ташрифини тўхтатиб, Ленинаканга Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби Михаил Горбачёв етиб келган. У воқеа жойида амалга оширилаётган қутқарув ва қайта тиклаш ишларини кўздан кечирган.

    Арманистондаги зилзила бутун дунёни ларзага солган. Жабр кўрган республикага Франция, Швейцария, Буюк Британия, Германия, АҚШ ва бошқа давлатлардан қутқарувчилар ҳамда шифокорлар келишни бошлаган. Ереван ва Ленинакан аэропортларига дори воситалари, донорлик қонлари, қурилиш техникалари ва бирламчи зарур воситалари ортилган самолётлар қўнишни бошлаган. Арманистонга жами 111 та давлат гуманитар ёрдам кўрсатган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Қайта тиклаш ишларига Совет Иттифоқининг деярли бутун моддий ва меҳнат имкониятлари сафарбар этилган. Вайрон бўлган Арманистон туманларини тиклашга иттифоқ республикаларидан 45 минг қурувчи жалб қилинган.

    «Бу Америка учун психологик зарба эди»

    1941 йил 7 декабрь куни япон қўшинлари асосий қисми АҚШ Тинч океани ҳарбий-денгиз кучлари флоти ҳамда Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан эгалланган Перл-Ҳарбор базасига кутилмаган ҳужумни амалга оширганди. Японияга тегишли олтита авиаташувчидан 353 та самолёт ҳавога кўтарилиб, бандаргоҳда турган кемаларга бомба ва торпедаларни ташлаган. Шунингдек, японлар кичик сув ости кемаларидан ҳам фойдаланган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ўша куни қарийб 2,5 минг киши ҳалок бўлган, яна мингдан ортиқ одам жароҳат олганди. АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг тўртта кемаси чўктирилган, учта крейсер, учта эсминец ва битта мина тозалагичга зарар етган. Турли маълумотларга кўра, 188—272 та самолёт яксон қилинган. Япония томонидан эса йўқотишлар у қадар катта эмас — 64 киши ҳалок бўлган, 29 та самолёт ва бешта сув ости кемаси яксон этилган. Бутун операция 90 дақиқа давом этган.

    Ҳужумдан мақсад Америка флотини яксон этиб, Тинч океани осмонида ҳукмронликни қўлга киритиш бўлган. Бироқ шикаст етган кемалар эски эди, замонавийлари бўлса бошқа жойда бўлган. АҚШ шу куниёқ Японияга қарши уруш эълон қилган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Америкалик журналист ва Пулицар мукофоти лауреати Стив Твомининг айтишича, ҳужумни осонликча бартараф этиш имконияти бўлган, бироқ бунга америкаликларнинг японлардан ирқий устунлиги ҳисси халақит берган. «Бутун 1941 йил давомида газеталардаги мақолалар АҚШ флотининг устунлигини реклама қилган. Агарда сиз ўша газета ва журналларни ўқиганингизда, японлар кулгили ва ғалати инсон сифатида тасвирланганидан ҳайрон қолардингиз. Гўёки уларнинг кўзлари нотўғри жойлашган, шу боис японлар яхши авиатор бўлар олмас эмиш», — дейди Твоми.

    Журналистнинг фикрича, энг катта хатога Америка флоти командири Хасбанд Киммел йўл қўйган. Чунки у мамлакатлар ўртасидаги кескинлик ортиб бораётганини билса-да, ҳаво разведкасини амалга оширмаган. Шунингдек, содир бўлган воқеада ҳарбий-денгиз операциялар бошлиғи Гаролд Старкнинг ҳам айби бор: ҳужумдан бир неча кун олдин японлар элчихонадаги барча ҳужжатларни ёқишни буюрган, 6 декабрь куни эса АҚШ шифрланган хабарларни қўлга киритган. Буларнинг барчаси ҳужум амалга ошишидан далолат берарди.

    Бундан ташқари, мазкур воқеадан икки ой олдин совет разведкачиси Рихард Зорге Москвага ҳужумга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар берган. Кремль бу маълумотларни Вашингтонга тақдим этган.

    Америкаликлар Перл-Ҳарборга торпедо ташлаб бўлмайди деб ҳисоблаган: бандаргоҳ жуда кичкина эди. Бироқ японлар торпедалар сув остига чуқур кириб кетмаслигини учун уларга қўшимча «думлар» қотирган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Ҳарбий жиҳатдан ҳужум кўпчилик ўйлаганидек даҳшатли эмасди. Бу кўпроқ Америкага психологик зарба эди. Бу вақтда бандаргоҳда Америка авиаташувчиси йўқ эди. Биттаси Ғарбий қирғоқларда бўлса, иккитаси денгизда сузиб юрарди», — дейди Твоми.

    Ярим йил ўтгач авиаташувчилардан бири японларга қарши жангда муҳим ролни ўйнайди, натижада америкаликлар Перл-Ҳарборга ҳужумда иштирок этган олтита кеманинг тўрттасини чўктириб юборишга муваффақ бўлади. Ҳужум оқибатида шикаст етган линкорлардан бири 1944 йил 6 июнь куни Нормандия қирғоқларида чўкиб кетган.

    Перл-Ҳарборга ҳужум кутилганидек АҚШнинг Япония олдида тиз чўкишига олиб келмаган. Гарчи Гавайидаги Тинч океан флоти ҳарбий кемаларига катта талафот етказилган бўлса-да, бу даврда флотнинг асосий кучи ҳисобланувчи самолёт ташувчи кемалар Перл-Ҳарборда эмасди. Уларнинг бир нечтаси топшириқ асосида Тинч океани бўйлаб тарқалган, қолгани эса АҚШга қайтганди. Яна еттита крейсер ва эсминец ушбу кемаларга ҳамроҳлик қилаётганди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Шикастланган кемаларнинг ҳам иккитасидан ташқари барчаси тез орада қайта таъмирланган. Қолаверса, японлар ҳужумдан яна бир асосий мақсад: нефть омборларини йўқотишни уддалай олмаганди.

    Перл-Ҳарборга ҳужумнинг эртасигаёқ АҚШ президенти Франклин Делано Рузвельт Конгрессдан Японияга қарши уруш бошлашни сўрайди. Конгресс ҳам АҚШ халқи ҳам урушга киришни бир овоздан маъқуллайди.

    8 декабрь куни АҚШ расман Иккинчи жаҳон урушига қўшилади. Шу куни Қўшма Штатлар Японияга қарши уруш эълон қилади. Орадан уч кун ўтиб эса Япония иттифоқчилари Германия ва Италия АҚШга қарши уруш эълон қилди. Шу тариқа иқтисодий санкцияларни бекор қилиш мақсадида Перл-Ҳарборга ҳужум қилган Япония ўз рақибини глобал урушга тортган. Бу эса Япониянинг ўзи учун ҳалокатли бўлади.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    АҚШнинг урушга кириши Сталинград жанги билан биргаликда Иккинчи жаҳон урушида туб бурилиш ясаган воқеа ҳисобланади. АҚШ ўз иттифоқчиларига айланган Буюк Британия ва Совет Иттифоқига улкан миқдорда пул ва қурол-яроғ етказиб беришни бошлаган. Бу эса ўша машҳур Сталинград жангидаги СССР қўшинлари ғалабасига ҳисса қўшган.

    Япония эса Перл-Ҳарбор учун оғир жавоб қайтаради. Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига инсоният тарихидаги биринчи атом бомбаси ташланиши ҳам маълум маънода Перл-Ҳарбор учун қасос эди. Урушдан кейин Япония уч минг йиллик тарихида биринчи бор чет эл кучлари — АҚШ армияси томонидан эгаллаб олинади ва япон армияси тарқатиб юборилган.

    40 йил қамоқхонанинг бир кишилик камерасида ўтирган эркак

    2012 йил 7 декабрь куни Жанубий Кореядаги қамоқхонанинг ёлғиз камерасида энг узоқ муддат ҳибсда ўтган У Ён Гак вафот этган. КХДР фуқароси бўлган қўпорувчи 40 йил 7 ой ва 13 кун қамоқхонада сақланиб, озодликка эришган эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Жанубий Кореяга кўплаб қўпорувчи бўлинмалар денгиз орқали кириб келган: қуруқликдаги чегарани кесиб ўтиш деярли имконсиз эди. 1958 йил 12 июль куни У Ён Гак бўлинмаси бўлган катер туманда қирғоққа яқинлашиб, Жанубий Корея соҳил қўриқлаш хизмати ходимларига ташланган. У вақтлар мамлакат жосусларга қарши ўзига хос жазо қўлланилган: уларга оммавий равишда коммунизмни рад этиш, қилган хатоликларга иқрор бўлиш ва жануб томонига ўтиш таклиф қилинган.

    У Ён Гак бўлинмасининг уч нафар аъзоси жанубликлар томонга ўтган. Улардан бири шу онда саратондан вафот этган. У Ёнг Гак ва бошқа шериклари ватанидан воз кечиш таклифини кескин рад этган. Натижада уларнинг ҳар бири алоҳида камерага жойлаштирилган. Яккалик камеранинг майдони 12 квадрат метрни ташкил этган; мебеллардан фақат синган матрас бўлган. Ўқиш учун ҳатто китоб ва газеталар ҳам берилмаган. Маҳбуслар ҳар куни бойлаб қўйилиб, калтакланган. У Ёнг Гак бақирмаган. У қийноқларга тишини тишига қўйиб чидагани учун тишлари уқаланишни бошлаган ва натижада чириб, тез орада барчаси тушиб кетган.

    «Нима учун бақирмагансиз?», — дея сўраган мухбирга Ёнг Гак қуйидагича жавоб қайтарганди: «Агар бақирсанг, бу бошқа чидай олмаслигини билдиради. Улар сен чидай олмаслигингни ҳис қилса, ваҳшийлашиб кетишади, чунки сени синдириш мумкинлиги аён бўларди».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Қиш кунлари уни пол қисми цемент бўлган ер ости камерасига ташлашган. Кореяда қиш қаттиқ кузатилиши боис қамоқхоналарда шароит ачинарли эди. Ундан фақат бир нарса талаб қилинган: мамлакати сиёсати нотўғрилигини билдирувчи аризага имзо чекиш. Буни амалга ошириши билан унга исталган иш, турар жой, пул, мамлакатдан ташқарида эркин ҳаракатланиш имконияти тақдим этиларди. Биргина радиомурожаат, битта тан олиш факти Тежон қамоқхонаси дарвозаларини очиб юборарди. Аммо У Ёнг Гак қийноқларга чидашни давом этган.

    КХДРда уни эслашмаган — эркак ноқонуний чегарани кесиб ўтган қўпорувчи ҳисобланган. Жанубда ҳам у ҳақида гапиришмаган, чунки Ёнг Гак таслим бўлмаслик намунаси ҳисобланган. Шунингдек, бу Жанубий Корея хавфсизлик хизмати биргина одамни тавбасига таянтира олмагани учун фаолиятига салбий таъсир қиларди.

    1999 йил 25 февраль куни У Ёнг Гак қамоқдан озод этилган. Кўп ўтмай у «Халқаро амнистия» вакиллари билан учрашган. Уларни эркакнинг хушмуомалалиги ва ҳазил ҳисси ҳайрон қолдирган. Собиқ маҳбусга биринчи навбатда Жанубий Кореяда қолиш таклифи билдирилган.

    «Менга кўп бора афв сўрашни таклиф қилишга. Ҳар сафар бу ишни қилишдан бош тортганман», — дейди у.

    Озодликка чиққан У Ёнг Гак қаҳва автоматлари ва тугмали телефонлардан ҳайратга тушган. Кейинги бир йил давомида уни мамлакатда қолишга кўринишга уринишган. Унга янги иқтисодий назариялар тушунтирилиб, 10—15 йилдан кейин КХДР иқтисодиёти қулаши айтилган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Статистика, иқтисодиёт — бу фақат рақамлар. Буюк ғоясиз яшаб бўлмайди», — деган Ёнг Гак.

    Эркак КХДРга қайтиб келишида у ерда оиласи тирик ёки ўлиб кетгани номаълумлиги, ватанига қадам қўйиши билан ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Чунки узоқ вақтда душман тарафда ҳибсга қолган разведкачиларга раҳм қилишмайди. Шунга қарамай, Ёнг Гак ўз юртига қайтиб кетиш фикридан қайтмаган эди.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати. Кун хронологиясида 6 декабрь

    07.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   56820
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эронда яна беш киши ўлимга ҳукм қилинди

    07.12.2022, 09:16

    Беларусь армиянинг жанговар тайёргарлигини текширмоқда

    07.12.2022, 08:55

    Шойгу Украинани «ядровий терроризм»да айблади (видео)

    07.12.2022, 08:36

    Си Цзиньпин Саудия Арабистонига боради. Тарихий ташриф бўлиши кутилмоқда

    07.12.2022, 08:16

    «Дарё» кундалигида 6 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    07.12.2022, 08:01

    Россияда депутат махсус киберқўшинлар тузишни таклиф қилди

    07.12.2022, 00:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияга ишлашга кетган ўзбекистонлик аёл автоҳалокатга учради

    Ўзбекистон | 12 июн, 22:00

    Том Круз ва унинг ақл бовар қилмас трюклари: нега актёр жарликдан сакрайди ва самолётларда осилиб туради?

    Лайфстайл | 12 июн, 21:58

    “Россия Одессани эгаллаш ва Молдова ҳамда Руминия чегарасига етиб боришни хоҳлаяпти” — Зеленский

    Дунё | 12 июн, 21:50

    Астрономлар тарихда илк бор Қуёшнинг жанубий қутби фотосуратларини намойиш этди

    Дунё | 12 июн, 21:40

    Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдаги норасмий учрашуви Туркистонда ўтказилади

    Марказий Осиё | 12 июн, 21:30

    Жазирама ҳавода юқори қон босимидан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Лайфстайл | 12 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.