Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» клуби «Палмейрас»нинг 16 ёшли ҳужумчиси Эндрик учун катта маблағ сарфлаши мумкин.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Marca хабарига кўра, «Реал» футболчини 60 миллион еврога сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Испан клуби футболчи 2024 йил, 18 ёшга тўлганда жамоа сафига қўшилишини истаяпти.

Аввалроқ «Реал» қишки трансфер ойнасида футболчи сотиб олмаслиги, бироқ Эндрик трансфери учун маблағ ажратиш бундан мустасно экани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, бразилиялик футболчининг вакиллари «Реал»дан «Манчестер Сити» форварди Эрлинг Ҳоландни сотиб олмасликни сўраган. «Реал» жароҳатларга мойиллиги ва ўта юқори маош сабаб Ҳоландни сотиб олиш ниятида эмаслиги айтилмоқда.

16 ёшли иқтидор эгасига «Реал»дан ташқари яна қатор топ-клублар «Манчестер Юнайтед», «Барселона» ва «ПСЖ» қизиқиш билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик
Маҳаллий
Президент Тошкент энергетика тизими бўйича қўшимча топшириқлар берди