Англия терма жамоаси футболчиларини Раҳим Стерлингнинг уйига талончилар киргани ҳайратда қолдирди.
ЖЧ—2022 1/8 финалидан ўрин олган Англия ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан (3:0) аввал Раҳимнинг Лондондаги уйига ўғрилар киргани маълум бўлганди. Стерлинг оиласининг ёнига, Англияга қайтиб кетган.
Daily Mail нашрининг хабарига кўра, Англия терма жамоасининг бошқа футболчилари ушбу воқеадан сўнг ўз уйларида хавфсизлик чораларини кучайтирган.
«Челси» аъзоси тез орада Қатарга қайтиш истагида. Раҳим фақатгина оила аъзоларига шикаст етмаганига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлган.
Стерлинг ЖЧ—2022 да 2 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Англия кейинги ўйинини 11 декабрь куни чорак финал доирасида Францияга қарши ўтказади.
Изоҳ (0)