Криштиану Роналду «Ан-Насср» жамоаси билан келишга эришди.
Marca нашрининг хабарига кўра, 1 январдан сўнг португалиялик футболчи Саудия Арабистони клуби аъзосига айланади. «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси билан 2,5 йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда.
37 ёшли Роналду шартномага кўра ҳар мавсум учун бонуслар ва реклама даромадлари билан бирга 200 миллион евро маош олади. Шу тариқа футболчи дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчисига айланади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Роналдунинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси бекор қилинган эди. Ҳозирда форвард эркин агент мақомида.
Изоҳ (0)