Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Кремлнинг АҚШ билан мулоқотга қайтиши шартини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Вашингтон бу шартни амалга ошириши учун куч топиши эҳтимоли кам.

«Агар ғарблик суҳбатдошларимиз ўз хатоларини тушуниб, декабрь ойида биз таклиф қилган ҳужжатлар муҳокамасига қайтишга тайёр эканини билдирса, бу ижобий факт бўлади. Шарт амалга ошса, АҚШ билан мулоқотга тайёрмиз», — деди у.

Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ «бу таклифларни рад этгани учун аллақачон мулоқотни қайта тиклаш истиқболларига мутлақо зид бўлган қадамлар қўйилган».

Қадам сифатида Лавров НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Украина ғалаба қозонмаса, унинг альянсга аъзолиги масаласи «муҳокама қилинмаслиги» ҳақидаги баёнотини тилга олган.

«Бундай баёнотларнинг масъулиятсизлигини сиёсатдан озгина хабардор бўлган ҳар қандай одам тушунади», —деган у.

Аввалроқ Лавров Бирлашган миллатлар ташкилотига мурожаат қилиб, Украина масаласида холис чизиқда туришга чақирганди. У холис ва мувозанатли чизиқ «можароли вазиятларни узоқ муддатга ҳал этишга эришиш ва халқаро тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлашга ёрдам беришини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади