Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилояти Ромитан туманида ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ДХХ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, компьютер ва бошқа техник қурилмаларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ раҳбари Ромитан туманининг чўл ҳудудида жойлашган бошқа бир МЧЖ биносини ҳамда маҳаллий фермер хўжалигига қарашли дала шийпонини ижарага олган. Бу биноларга майнинг қурилмалари ўрнатиб, қонунга хилоф равишда юқори кучланишли электр тармоғига уланган.

Текширув давомида жами 9 турдаги 456 дона майнинг қурилмалари ва бошқа бутловчи жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинган. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида майнинг ферма томонидан давлатга 2 миллиард 530 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади