Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

26 ноябрь куни Тошкентда туманли об-ҳаво ҳукм сураётгани сабабли Uzbekistan Airways режалаштирган бир қатор рейслар кечиктирилди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни Тошкент халқаро аэропортининг ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways’нинг HY-051 Тошкент—Урганч, HY-011 Тошкент—Нукус, HY-603 Тошкент—Москва, HY-271 Тошкент—Истанбул, HY-779 Тошкент—Бишкек, HY-333 Тошкент—Дубай, HY-5311 Тошкент—Жидда, HY-231 Тошкент—Франкфурт, HY-031 Нукус—Мўйноқ рейслари мажбурий кечиктирилади.

HY-081 Тошкент—Фарғона, HY-9685 Тошкент—Сочи, HY-341 Тошкент—Шарм аш-Шайх ва HY-717 Тошкент—Душанбе ўз йўналиши бўйича жўнаб кетган.

HY-052 Урганч—Тошкент, HY-012 Нукус—Тошкент, HY-718 Душанбе—Тошкент, HY-604 Москва—Тошкент, HY-272 Истанбул—Тошкент, HY-780 Бишкек—Тошкент, HY-334 Дубай—Тошкент, HY-342 Шарм-аш-Шайх—Тошкент, HY-5312 Жидда—Тошкент, HY-232 Франкфурт—Тошкент, HY-032 Мўйноқ—Нукус кечикиш билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, режалаштирилган HY-048/HY-047 Самарқанд—Наманган—Самарқанд ва HY-275/HY-276 Самарқанд—Истанбул—Самарқанд қатновлари ҳам кечикиб амалга оширилади.

«Uzbekistan Airways АЖ ахборот хизмати авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?