Фарғона водийсидан Тошкентга кетаётган транспорт воситаси Қамчиқ довонида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ЙТҲ 24 ноябрь куни соат 4:34 да Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида содир бўлган. Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Isuzu юкмашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа бориб урилган. Машина ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи транспорт воситаси салони ичида қисилиб қолган.
Воқеа жойига «Қамчиқ» ёнғин-қидирув, махсус-қутқарув гуруҳи ходимлари, ЙПХ ходимлари етиб борган. Қутқарувчилар махсус анжомлар ёрдамида қисилиб қолган ҳайдовчини юк машинаси ичидан соғ ҳолатда чиқариб олган. Унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)