Франциянинг Париж шаҳридан Тошкентга парвоз қилган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб йўналишини ўзгартирди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкенцкого Неба» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, чартер рейс самолёти қалин туман туфайли Тошкент аэропортига қўна олмаган ва муқобил аэропортга йўналтирилган. Самарқанд шаҳрида об-ҳаво шароити нормал ҳолатда экани туфайли самолёт Самарқанд халқаро аэропортига қўнган.
Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида кўриниш масофаси 50 метргача чекланган қалин туман тушган.
Изоҳ (0)