Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда эри ва қайнотаси томонидан куч ишлатиб, Қашқадарёга олиб кетилган аёлга ҳимоя ордери берилди. Бу ҳақда Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида 2000 йилда туғилган М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли бир нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб, уйдан чиқиб, Тошкент шаҳрига кетиб қолгани аниқланганди. Уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, топган ҳамда отаси билан бирга Қашқадарё вилояти Косон туманидаги уйига мажбурлаб олиб кетган.

Ҳолат Косон тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ва Ички ишлар бўлими назоратига олинган бўлиб, 24 ноябрь куни мазкур оила хонадонига бориб яшаш шароитлари ўрганилган. Оила вакиллари билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Фото: Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, аёл билан оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Озода Парпибоева шахсан учрашиб, мулоқот қилган. Ундан тушунтириш олинган ва тиббий кўрикдан ўтказилиб, ҳимоя ордери берилиши таъминланган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғрилаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов