• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тўрт йиллик меҳнат маҳсули. Парижда Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган кўргазмаларга қандай тайёргарлик кўрилди?

    Шавкат Мирзиёевнинг Эммануэль Макрон таклифига биноан Францияга расмий ташрифи давомида давлатлар раҳбарлари томонидан иккита йирик кўргазма — Лувр музейида «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» ва Араб дунёси институтида ташкил этилган «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаси очилганди. Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган ҳар икки кўргазма тўрт йиллик меҳнат маҳсулидир.

    Ҳаммаси нимадан бошланди?

    2018 йилнинг октябрь ойида Шавкат Мирзиёев биринчи марта расмий ташриф билан Францияда бўлди. Маданий дастур доирасида Лувр музейига экскурсия ташкил қилинди. Бу вақтда ушбу музейда Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган улкан кўргазмани ташкил қилиш ғояси шакллана бошлаётган эди ва давлат раҳбари бу ғояни маъқуллади.

    Бундан олдин кўплаб жуда муҳим воқеалар юз берди

    2009 йилда археолог ва илмий тадқиқотчи Рокко Ранте Ўзбекистон Фанлар академияси Самарқанд Археология институти жамоаси билан ҳамкорликда Бухорода ўтказилаётган археологик қидирув ишларига раҳбарлик қилган эди. Ўзбекистон томонидан унга Жамол Мирзааҳмедов, сўнгра Абдисабур Раимқулов бошчилик қилган. 2011 йилда Ранте ўша пайтларда Лувр музейи президенти бўлган Анри Луареттани юртимизга таклиф этади. Тарихий материаллар кўздан кечирилгач, кўргазмани ташкиллаштиришни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу қарор 2017 йилда қатъий тасдиқланади.

    Бироз вақтдан сўнг, Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида яна француз мутахассислари билан бирга олиб борилган бошқа қазилма ишлари давомида зардуштийлик даврига оид ноёб ўйма нақшли панно (деворий расм) топилади. Топилма дунё аҳамиятига молик ёдгорлик эди.

    Тахминларга кўра, қазилма ишлари олиб борилган жойда ислом даври (VIII аср)гача ҳукмдорларнинг саройи бўлган. Қалъа ичидаги иншоотда ҳашаматли хона бўлгани аниқланган, унинг аксарият қисмини уч поғонали шоҳсупа эгаллаган. Олимларнинг фикрича, у ерда ҳукмдор тахтда ўтирган. Панно эса хона деворларини безаб турган.

    Бундан ташқари, бошқа ноёб топилмалар ҳам топилган. Шу тариқа, Ўзбекистон тарихий ва маданий жиҳатдан ниҳоятда қимматбаҳо ёдгорликларни жаҳонга кўрсата олиши аниқ бўлди.

    Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова ва Лувр музейи ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланиб, жамғарма Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева бошчилигида тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

    Дастлаб Луврдаги кўргазмани 2020—2021 йилларда ўтказиш режалаштирилган эди, бироқ коронавирус пандемияси бу режаларни амалга оширишга тўсқинлик қилди ва намойишни 2022 йилга қолдиришга тўғри келди. Бу вақтда нафақат Ўзбекистоннинг XV асрда якунланган қадимий цивилизациясини кўрсатиш, балки, ундан кейинги даврларгача сўзлаб бериш мантиқан тўғри бўлади, деган фикр келди. Бу мазкур ишларнинг уйғун ва мукаммаллигини таъминлайди. Шу тариқа, бир пайтнинг ўзида иккита кўргазма — Лувр музейи ва Араб дунёси институтида намойиш ташкил қилишга қарор қилинди.

    Тўрт йиллик меҳнат маҳсули

    Ҳар иккала кўргазмани тайёрлаш учун Ўзбекистон бош вазири раҳбарлигида махсус комиссия тузилди. Ушбу комиссия таркибидан Санъатшунослик институти ва лойиҳа маслаҳатчиси Шокир Пидаев, Ислом Цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, вазирлар, олимлар, археологлар ҳамда экспонатлар олинадиган музейлар раҳбарлари ва кураторлари ўрин олди.

    Кенг кўламли реставрация ишлари бошлаб юборилди. Айнан кўргазма учун 2018 йилдан буён 70 дан зиёд буюмлар реставрация қилинди. Лойиҳага Франция ва Ўзбекистондан қоғоз, ёғоч, металл, ҳайкалтарошлик, шиша ва деворий расм бўйича 40 нафардан ортиқ реставраторлардан иборат жамоа жалб қилинди. Марина Реутова, Камолиддин Маҳкамов, Шуҳрат Пўлатов, Кристин Парисел, Оливье Тавозо, Дельфин Лефевр, Жеральдин Фрей, Аксел Дело, Анн Леже ва бошқалар шулар жумласидандир.

    Айниқса, VIII асрга оид «Катта Лангар Қуръони» саҳифаларини тиклаш жуда мураккаб ва айни пайтда қизиқарли бўлди. Ушбу Қуръон ислом дини ва мусулмонлар учун жуда катта аҳамият касб этиб, бутун инсониятнинг маданий ва тарихий меросини ташкил этувчи қадриятлардан биридир.

    Реставрация ишлари уч йил давом этди ва ўша пайтда АОКА директори ўринбосари лавозимида ишлаётган Саида Мирзиёеванинг шахсий қўллаб-қувватлаши туфайли амалга ошди. Аввалига ноёб Қуръоннинг атиги 2 та саҳифасини тиклаш режалаштирилган эди ва айнан Саида Шавкатовнанинг кўмаги билан барча 13 саҳифанинг тикланишига эришилди.

    Мавзуга доир: Саида Мирзиёева ташаббуси билан Катта Лангар Қуръони саҳифалари сақлаб қолинди

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси каби ташкилотлар ушбу нодир ҳужжатни тиклаш ишига жалб қилинди. Тиклаш ишлари Лувр музейи реставраторлари Аксел Делёва Аурелия Стрети томонидан амалга оширилди.

    «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида»

    Ушбу кўргазма ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий қисмидан ўтган Буюк ипак йўли тарихи ҳақида ҳикоя қилган ҳолда, милоддан аввалги V—VI асрдан Темурийлар ҳукмронлигигача бўлган даврни ўз ичига олади. Унда монументал санъат буюмлари, деворий расмлар, саройларнинг ўйма деталлари, безакли амалий санъат буюмлари ва бошқа ёдгорликлар намойишга қўйилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кўргазма 169 та музей экспонатлари, хусусан Ўзбекистоннинг 16 музейидан 138 та ноёб ашё ва дунёнинг етакчи музейларидаги 31 та экспонатдан иборат. Лувр музейи, Франция Миллий кутубхонаси, Буюк Британия музейи ва Британия кутубхонаси, Лондон Виктория ва Алберт Музейи, Париж медаллар Маҳкамаси, Гиме Музейи ҳамда Тиллар ва цивилизациялар Университет кутубхонаси (БУЛАC), Лиссабон Галусте Гюлбенкян Фонди шулар жумласидандир.

    Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, Ўзбекистон азалдан маданий алмашинув ва савдо маркази, Буюк ипак йўли эса маълум маънода дунёдаги илк иқтисодий лойиҳа бўлган. Лувр музейидаги қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олган кўргазма ташриф буюрувчиларда бугунги Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган турли цивилизациялар ҳақида серқирра тасаввурни шакллантиради ҳамда Ўзбекистоннинг ноёб меросини намойиш этади.

    Кўргазма куратори бўлган Рокко Ранте ушбу кўргазманинг иккита асосий мақсади борлигини маълум қилди. Биринчидан, бу Европада Марказий Осиё цивилизацияси ва маданиятини кўрсатишдан иборат. Бу ўринда Париж энг яхши жой саналади, чунки бу ерда дунёнинг етакчи музейларидан бири — Лувр жойлашган. Иккинчи мақсад Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги яқин тарихий алоқаларни намойиш этишдан иборат. Бундан ташқари, кўргазма Европа ва Франция жамияти Марказий Осиё билан янада яқиндан танишиши учун маърифий аҳамият касб этади.

    Шунингдек, Ранте Луврдаги «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси яқин 30-40 йиллардаги бетакрор тадбир бўлиб қолишини ҳам қайд этди.

    «Катта Лангар Қуръони»дан ташқари, қадимги Кофирқалъа шаҳарчасидан топилган куйган ёғоч панно, Будда ҳайкали (мил. ав. I аср – милодий I.), Далварзинтепа кўҳна шаҳридан топилган Кушон шаҳзодасининг боши (I-ИИ асрлар), Бухоронинг қадимги Варахша манзилгоҳидан топилган ва ов саҳнаси тасвирланган VII асрга оид машҳур деворий расм, Марко Полонинг XIV асрда Осиёга саёҳати тўғрисидаги китоби нусхасини ҳам нодир экспонатлар сирасига киритиш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кўплаб археологик кашфиётлар ва муҳим реставрация ишлари сўнгги 3 йил ичида амалга оширилгани ҳисобга олинса, экспозициянинг бир қисми оммага илк маротаба намойиш этилмоқда.

    Мавзуга доир: Лувр музейидаги «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазма экспонатлари — суратларда

    «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари»

    Ўзбекистоннинг 9 та музейларидаги 300 дан ортиқ экспонатларни ўз ичига олган ушбу экспозиция орқали ўзбек амалий санъат буюмлари тақдим этилди. Меҳмонлар эътиборига миллий тўқимачилик намуналари, миллий либослар, бош кийимлар, XIX –ХХ аср ўрталарига оид безаклар, Бухоро амирлигининг зардўз чопонлари, гиламлар ва бошқа кўплаб нодир ашёлар ҳавола этилади.

    Шунингдек, ушбу кўргазмада 23 та рангтасвир асарлари ҳам намойишга қўйилган бўлиб, улар орасида I.В.Савиский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи тўпламидан олинган Туркистон авангарди асарлари ҳам ўрин олган. Танлаб олинган асарлар орасида Ўрол Тансиқбоев, Виктор Уфимсев, Надежда Кашина мўйқаламига мансуб картиналар бор. Яна Александр Волков, Алексей Исупов ва бошқа рассомларнинг асарлари ҳам ўрин олган.

    Экспозицияни яратишда кўргазма кураторларидан бири, Франциянинг Ассоулине Публишинг ноширлик уйи раҳбари Яффа Ассулин ва фотосуратчи Лазиз Хаманилар катта ёрдам кўрсатди. Уч йил давомида улар Ўзбекистон нашриётлари учун материал топиш ва тўплаш мақсадида минтақа бўйлаб саёҳат қилди.

    Мавзуга доир: «Французлар Европа ташқарисида ҳам маданият мавжудлигига амин бўлди». Луврдаги Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма хорижий ОАВ нигоҳида

    Намойишга қўйилган экспонатларнинг аксарияти ҳеч қачон Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқилмаган нодир буюмлардир. Ҳатто миллий ўзлигимизга хос буюмлар, масалан, чопон, сўзана ва юртимиз музейларида тақдим этилган бошқа экспонатлар билан яхши таниш бўлганлар ҳам бу буюмларни янгича кўриниш ва ракурсда — 3D ҳажмда кўрадилар ва бу мислсиз тажрибадир.

    Кўргазманинг очилишида германиялик хореограф Раймонд Ребек томонидан саҳналаштирилган «Лазги – қалб ва севги рақси» балети намойиш этилди. Хоразмнинг лазги рақси 3 минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, у ЮНЕСКОнинг номоддий меросига киритилган.

    Хулоса ўрнида

    Экспертларнинг фикрича, маданият соҳасидаги ҳамкорлик мамлакат ва инсонларни дунёга тез танитгани боис, ушбу намойишлар жуда самарали бўлади. Францияга йилига 60 миллион, Луврга эса 10 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюради. Ўзбекистоннинг бундай кенг кўламли кўргазмада намойиш этилиши, унинг тарихи билан янада яқинроқ таништирибгина қолмай, маданияти ва тарихига бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади. Бу туризмни ривожлантириш учун ўзига хос реклама бўлиб ҳам хизмат қилади.

    Мавзуга доир: Париждаги Ўзбекистон кўргазмасини томоша қилиш учун турнақатор навбат юзага келди (фото)

    25.11.2022, 18:25   Изоҳ (0)   8975
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирободдаги мактаб ўқувчиларининг муштлашуви юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    25.11.2022, 18:19

    Бирлашган онкология комплекси қурилиши Mimar Group’га берилган. Асос — Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори

    25.11.2022, 17:47

    Болаларнинг 3 фоизи биологик ота-оналари билан бирга яшамайди — Статистика қўмитаси

    25.11.2022, 17:20

    Ўзбекистонда статистик маълумотларни ДХМлардан олиш имконияти яратилади

    25.11.2022, 16:57

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    25.11.2022, 16:39

    Картошка, пиёз, тухум қимматлади. Ўзбекистон бозорларида озиқ-овқат нархлари эълон қилинди

    25.11.2022, 16:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.