Вазирлар Маҳкамаси қарори билан статистика маълумотларини тақдим этишда давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар бермоқда.
Регламентга кўра, фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган маълумотлар, шунингдек, очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.
Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:
- таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек, индивидуал маълумотларни сўраш;
- шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)