Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрининг учта туманидаги онкология касалликлари шифохонасининг бино ва иншоотлари кимошди савдосига қўйилган. Давлат активларини бошқариш агентлиги шу бўйича муносабат билдирди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилмоқда. Шу сабабли, Марказ ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиаллари ягона уникал комплексга бирлашади.

Уларнинг ҳар бири алоҳида мулкий мажмуа сифатида янги комплексни қуриш харажатларини қоплаш учун белгиланган тартибда баҳоланган бошланғич баҳода «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аукционга қўйилган.

Шунингдек, хабарларда келтирилган объектларнинг ер майдони 3-4 минг долларлик бошланғич баҳода сотувга қўйилган, деган важлар мутлақо асоссиз бўлиб, ушбу мулкий мажмуалар Қонунчиликда белгиланган тартибда мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланган.

Ушбу баҳолаш ҳисоботлари юзасидан эксперт хулосалар олинган бўлиб, объектларнинг тегишлилиги бўйича 1 сотих ер майдонининг бошланғич баҳоси 300-345 млн сўм (27-31 минг доллар)га тенг келмоқда.

Шу ўринда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукционга қўйилган объектларнинг сотиб олган харидорларига Онкология марказининг янгитдан барпо этилаётган ягона уникал комплекси қурилиш ишлари якунланиб, 2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда.

Улар белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинганидан ва шифохоналар ушбу янги комплексга тўлиқ кўчиб ўтганидан сўнг, икки ой муддатда босқичма-босқич бўшатиб берилиши шартлари белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов