Ўзбекистон Қирғизистонга табиий газ етказиб бериш ҳажмини қисқартирди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
«Газпром Қирғизистон» бош директори ўринбосари Александр Гребенюкнинг сўзларига кўра, газ таъминотининг пасайиши мамлакат жанубига таъсир кўрсатди. Расмий ўтган куз-қиш мавсумида Қирғизистоннинг жанубий вилоятларида ҳаво ҳароратининг пасайиши фонида Хўжаобод—Ўш ва Урсатевская—Фарғона газ қувурларида табиий газ босими кескин пасайганини айтди
Айни пайтда ташқи етказиб берувчи «Газпром Экспорт» ва Ўзбекистон томони билан етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев мамлакатдаги газ экспорти ҳақида гапирган эди.
«Рақамларга келсак, кунлик прогноз кўрсаткичларига кўра 10 миллион кубометр газ экспорт қилиш режалаштирилган бўлса, ҳозирги экспорт ҳажми 1 миллион кубометрга ҳам етмайди», — деган эди у.
Газ экспортининг қисқариши Қирғизистонга қандай таҳдид солади?
Ўзбекистон газ экспортига киритган чекловлар биринчи навбатда Қирғизистон жанубига зарар келтиради. У ерда ёқилғи қўшни давлатдан етказиб берилади.
Энг яхши ҳолатда, 2021 йил январь ойининг охири сценарийси такрорланиши мумкин. Ўшанда Ўшда хусусий секторда яшовчи абонентларга газ беришни чеклаган.
Қирғизистон жануби олдин ҳам газсиз ҳаёт кечирган. 2014 йил апрель ойида ушбу ҳудудга газ таъминоти тўлиқ узилганди. Музокаралар натижа бермаган. Истеъмолчилар ва объектлар шошилинч равишда суюлтирилган газга ўта бошлаган. Кўк ёқилғи етказиб бериш фақат 2014 йил декабрь ойида тикланган.
Агар ўша пайтда, саккиз йил олдин, муаммо етказиб берувчилар билан музокара ўтказа олмасликда бўлган бўлса, ҳозир вазият бошқача. Ўзбекистон ички бозор эҳтиёжларини қондиришни устувор ҳисоблайди. Ўзбекистон расмий органлари 2025 йилгача газ экспортини тўхтатишни режалаштираётганини бир неча бор таъкидлаб келган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)