Қозоғистонда ҳиндистонлик эркакни ўғирлаб кетган ўзбекистонлик фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда «Полисиа.кз» хабар берди.
Ҳиндистон фуқароси озод қилинганидан сўнг, ҳолат юзасидан Қарағанда полициясига мурожаат қилган. 27 ёшли жабрланувчи номаълум шахслар уни мажбуран машинага ўтқазиб, Остона шаҳрига олиб кетишганини айтган. Пойтахтда ҳиндистонлик эркак квартирада ушлаб турилган ва зўравонлик билан таҳдид қилиниб, ундан 200 минг доллар талаб қилинган.
«Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан олиб борилган махсус тезкор тадбирлар давомида пойтахтда ижарага олинган квартира аниқланди. Унда одам ўғирлаш ва товламачиликда гумон қилиниб, 26 ёшдан 34 ёшгача бўлган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ўғирлаш, ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш ва товламачилик юзасидан суд тергови олиб борилмоқда», — дейди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Абил Абилдин.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)