Лондонда бошпанасиз одамлар сони 5700 нафарга етди, бу 2021 йилга нисбатан 24 фоизга кўп. Бу ҳақда доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар базасига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, кўчада яшаётганларнинг аксарияти жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган.
Лондон мери Содиқ Хон ҳукуматни нафақа беришдаги чекловларни бекор қилишга ва «ваъда қилинган уй-жой ислоҳотларини» амалга оширишга чақирди.
Доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси Лондон мериясининг ташаббуси ва молиявий кўмагида яратилган. Унинг ҳисоботларидан аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш дастурлари самарадорлигини мониторинг қилиш, улар ҳақида маълумот тўплаш ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлашда фаол фойдаланилади.
Ўтган олти йил ичида шаҳар ҳокимияти ва хайрия ташкилотларининг кўмаги билан қарийб 13,5 минг киши бошпана топишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)