Индонезияда содир бўлган зилзила оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди, 300 га яқин одам жароҳат олди, дея хабар бермоқда Reuters маҳаллий ҳукуматга таяниб.
«Мендаги мавжуд бўлган маълумотларга кўра, биргина шу касалхонада 20 га яқин одам вафот этди, камида 300 киши даволанмоқда», — деди расмийлардан бири журналистларга.
Antara агентлиги маълумотларига кўра, 21 ноябрь куни тушдан кейин Ғарбий Ява провинциясида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлган. Индонезия метеорология, иқлим ва геофизика бошқармаси хабарига кўра, силкиниш бошқа ҳудудларда, жумладан, Индонезия пойтахти Жакартада ҳам сезилган.
Зилзила эпицентри Чанжур шаҳридан 10 км жануби-ғарбда ер остида жойлашган. Бу ҳудудда кўплаб уйлар вайрон бўлган, расмийлар аҳолини янги силкинишлар эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган, аммо зилзила цунамига олиб келиши мумкинлигини истисно қилган.
Изоҳ (0)