• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Вазирлик аскар ўлими сабабини очиқлаган бўлса, қўмита раиси матбуот котибининг ўзбошимчалигини билдирди: «Дарё»да ҳафталик дайжест

    Якунланаётган ҳафта бошида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари газ таъминотидаги узилишлар, электр токидаги чекловлар тўғрисидаги муаммолар ҳақида ёзган бўлса, ҳафта ўртасида Мудофа вазирлиги Термиз шаҳрида хизмат қилаётган аскар йигитнинг уйиги ўлиб қайтгани билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

    Куз-қиш мавсуми кириб келганидан сўнг Наманган вилоятида электр энергияси бўйича мурожаатлар кўпайгани, фуқаролар диспетчерлик хизматлари ёки Call-марказларга қўнғироқ қилиб тушишга қийналаётганидан сўнг «Наманган ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси томонидан ижтимоий тармоқларда «Наманган электр таъминоти» деб номланган гуруҳ очилган. 7,5 мингга яқин аъзоси бўлган ушбу гуруҳ вилоятнинг турли ҳудудларидан йўлланган мурожаат, шикоят ва саволларга кўмилиб кетган.

    «11 ноябрь Халқаро электр энергиясини тежаш куни экан. Наманганда бу санани ҳар куни нишонлаяпмиз» дея киноя қилади фойдаланувчилардан бири. «Бирор ҳоким ё прокурорнинг уйида бир соат ‘свет’ бўлмаса борми, нима бўлади?» дея савол йўллаган бошқа бир фойдаланувчи. «Нанай қишлоғида ‘свет’ни бир кунда 15 марта ўчириб-ёқишяпти. Нима, қишлоқдагилар одам эмасми?» дейилади Янгиқўрғон туманидан йўлланган эътирозда. Яна бир фойдаланувчи эса «Электр таъминоти корхонасини ‘УзАвтo’дан нима фарқи бор? Сизлар ҳам олдиндан тўлов қилдириб исталган пайт ‘свет’ берасизлар, у ҳам нари борса 5 дақиқага» дея заҳарханда қилган.

    Якунланаётган ҳафтанинг яна бир энг шов-шувли воқеаси бу — Қарши шаҳрида яшовчи аскар йигит Термиз шаҳридаги хизмати давомида вафот этгани ва уйига ўлик ҳолда қайтгани бўлди. Кўп ўтмай Мудофаа вазирлиги аскар йигит ўлимига юрагидаги нуқсони сабаб бўлганини билдирди.

    Марҳум аскар.

    Марҳум аскар.
    Фото: Марҳумнинг шахсий архивидан

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган марҳумнинг яқини Анвар Шукуровнинг айтишича, жасадда тиғ излари бўлган.

    «Жасадда тиғ изи бор. Буни тез тиббий ёрдам ходимлари ҳам тасдиқлашди. Уларни чақиргандим, сал кеч келишди. Улар келган пайтда жиянимни ювиб, ўраб, қабрга олиб кетмоқчи бўлиб тургандик. Шунинг учун мурдани очмадик. Аммо шу видеони кўрсатганимда тез ёрдам шифокори ҳам бу тиғ изи эканини тасдиқлади», — деганди Анвар ака.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Мудофаа вазирлигининг тиббий таъминот бошқармаси бошлиғи Баҳодир Абдулаҳатов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Жарроҳлик амалиётидан сўнг кўкрак қафасини дренажлаш бўлади. Марҳумнинг яқинлари айтаётган ўша тиғни дренаж қўйган бўлади. Кўкрак қафасини тешиб, қовурғалар орасига тўрт-бешта дренаж қўйилади. Операциядан сўнг қон кетиб қоладиган бўлса, биз уни назорат қилишимиз керак бўлади-да. Тўсатдан ўлим ҳолатлари ёки асоратларининг олдини олишимиз учун бу — дренажлаш керак бўлади. Марҳумнинг яқинлари айтаётган тиғ мана шу. Марҳум айнан шу тиғлар асосида вафот этди дейиш нотўғри», — деди.

    Матбуот анжуманида сўз олган «Kun.uz» мухбири Жамшид Ниёзов вазирлик масъулларига юзланиб, аскар йигит ўлимидан аввал ҳарбий госпиталда эмас, хусусий клиникада операция қилинишининг сабаби билан қизиқди.

    «Жарроҳлик амалиёти нега айнан ҳарбий госпиталда эмас, хусусий клиникада амалга оширилди. Ҳозирги матбуот анжуманида Мудофаа вазирлигининг тиббий таъминоти жуда яхши экани, 98 турдаги замонавий тиббиёт ускуналари олиб келингани айтилмоқда. Хўш, унда нега хусусий клиникага эҳтиёж туғилди», — деди Жамшид Ниёзов.

    «Бизда ишловчи кардиожарроҳ Рустам Ярбеков исмли профессоримиз тўртта клиникада ҳам ишлайди. Шу боис биз ўзимизнинг текширувимиздан сўнг, малакали мутахассисга кўрсатиш учун беморни уларга олиб бордик. Бизнинг дастлабки хулосамиз тасдиқланди. Биз ташхис қўйиб, амалиётга тайёр эдик. Текширувдан сўнг шифокоримиз ‘Юрагидаги тромб кўчиб кетадиган бўлса, тўсатдан ўлим ҳолати юз бериши мумкин. Шу боис беморни қимирлатишга ҳам рухсат бермайман. Ўзим жарроҳлик амалиётини ўтказиб, тромбини олиб ташлаймиз’, деб хулоса қилганини айтди. Шундан сўнг бемор юрагидаги тромб олиб ташланди», — деди бунга жавобан Баҳодир Абдулаҳатов.

    Баҳодир Абдулаҳатов.

    Баҳодир Абдулаҳатов.
    Фото: «Дарё»

    Мудофаа вазирлиги масъули марҳум аскар хизматга соғлом келганини, юрагидаги ўсимта 8 ойлик хизмати давомида пайдо бўлганини маълум қилди.

    «Марҳум йигит армияга чақирилаётган вақтда Мудофаа ишлари бўлимида тиббий текширувдан ўтказилган. Унда бундай ўсма аломатлари бўлмаган. Биз марҳумнинг барча тиббий карталарини текшириб кўрдик. У ерда ҳеч қандай ўсма аломатлари йўқ. Факт шундаки, аскар йигит келган вақтида ҳудудий тиббий комиссияда ҳамда вилоят Мудофаа ишлари бошқармасидаги ҳарбий тиббий комиссиядан ўтганда соппа-соғ бўлган», — деди Мудофаа вазирлигининг тиббий таъминот бошқармаси бошлиғи Баҳодир Абдулаҳатов.

    Ўтаётган ҳафтада, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Тахиатош тумани ҳокими фермердан олган 100 миллион сўм порани турмуш ўртоғи орқали олишга урингани маълум қилинди. Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари Аманбай Ўринбаев ҳудуддаги раҳбарларнинг бундайин қилмишига чек қўйиш мақсадида раислик фаолияти давомида 15 нафар мансабдорни ишдан олиб, 116 нафар мансабдорга интизомий чора кўрганини билдирди. Жўқорғи Кенгес ахборот хизматининг маълум қилишича, бунга лавозим эгаларининг давлат дастурлари асосида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва ўз соҳалари бўйича юклатилган вазифаларнинг бажарилишида бир қатор камчиликларга йўл қўйиб, ўзига билдирилган ишончга масъулиятсизлик билан қараганликлари сабаб бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Ҳафтанинг яна бир шов-шувли воқеаси бу — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъулларининг журналистга бинони суратга олишини тақиқлаши-ю, Миллий гвардия ходимларининг журналист фаолиятига халал бериб, уни тўхтатишга уриниши бўлди. Қўмита матбуот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева ҳам журналистга қўмита биносини суратга олишни қўмита раисининг шахсан ўзи буюрганини айтиб, журналистнинг оғизаки сўровларига жавоб беришмаслигини, журналист қўмитадан ахборот олиш учун расмий хат билан мурожаат қилиши кераклигини билдирди. Кўп ўтмай бу хусусида журналист чиқишига муносабат билдирган қўмита раиси матбуот котибига бинони суратга олишни тақиқлагани ҳақида билдирмаганини, матбуот котиби бу борада ўзбошимчаликка йўл қўйганини айтди. Шундан сўнг қўмита матбуот котиби тушунтириш хати ёзишдан бош тортиб, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзганини билдирди.

    20.11.2022, 23:00   Изоҳ (0)   27041
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда таъмирталаб йўлдан норози аҳоли уни тўсиб қўйди (видео)

    20.11.2022, 22:57

    Андижондаги кўп қаватли уйда чиққан йирик ёнғин бартараф этилди

    20.11.2022, 22:52

    Андижонда кўп қаватли уй ёнмоқда. Вилоят ҳокими воқеа жойига етиб борди (видео)

    20.11.2022, 22:34

    Навоийда эмизикли ит болалар кўз ўнгида отиб ўлдирилди (видео)

    20.11.2022, 21:07

    Сирдарёда янги ИЭС ишга туширилди

    20.11.2022, 19:52

    Самарқандда итни шафқатсизларча уриб ўлдирган Хитой фуқароси жазоланди

    20.11.2022, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.