Андижонда кўп қаватли уй ёнаётгани, вилоят ҳокими воқеа жойига етиб боргани ҳақида хабар берилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ёнғин бартараф этилди.
Қайд этилишича, 20 ноябрь куни соат 21:09 да Андижон вилояти Андижон шаҳри «Ўрикзор» МФЙ 3-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 21:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:40 да қуршаб олинди ва соат 22:25 да бартараф этилди.
Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг тахминан 400 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, Шуҳрат Абдураҳмонов мазкур кўп қаватли турар жойда истоқомат қилувчи фуқаролар билан учрашиб, уларга барча зарурий кўмак кўрсатилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)