Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент халқаро аэропортида фуқаро тимсоҳ боласи, 3 бош игуана ва 3 бош илонни ноқонуний олиб киришга уринди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Маълум қилинишича, 16 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари Мисрдан учиб келган йўловчиларни божхона назоратидан ўтказиш давомида «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган аёлнинг безовталаниши ва шубҳали хатти-ҳаракатларига эътибор қаратган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Унга тегишли багаж назорат-рентген ускунаси ҳамда эндоскоп орқали кўздан кечирилганида юклар орасидаги 2 та ширинлик қутисининг экранлардаги тасвири шубҳаларни тасдиқлаган.

Қутиларда ёввойи ҳайвонлар бор деган тахмин илгари сурилган. Ҳайвонларга озор бериб қўймаслик ва божхона ходимларининг ҳаётий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аэропортга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент ҳайвонот боғи вакиллари таклиф этилиб, улар томонидан қутилар очилган. Натижада биринчи қути ичида оғзи бойланган 1 бош Нил тимсоҳи боласи ва 3 бош игуана, иккинчи қутида эса тўрсимон, йўлбарс ва хондра зотига мансуб 3 бош питон болалари борлиги аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Жониворларни олиб ўтишга уринган шахс буни бировнинг илтимосига биноан маълум бир ҳақ эвазига олиб ўтаётганини маълум қилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Жониворлар зудлик билан Тошкент ҳайвонот боғига келтирилди. Дастлаб жониворлар вазни, узунлигига доир маълумотлар қайд этилди. Уларнинг ҳолати кўздан кечирилди. Иссиқ иқлим шароитларига мослашган жониворлар самолётнинг ҳарорат паст даражада бўладиган юкхонасида ва ўта зич жойлашган қутилар ичида келтирилгани сабабли аҳволи қониқарсиз деб баҳоланди. Илонлар ва игуаналардан айримларининг таналари замбуруғлар билан касалланган. Жониворлар ҳозирда карантинда, мутахассисларнинг доимий назорати ва парвариши остида сақланмоқда.

Мазкур ҳолатда олиб қўйилган ноёб жониворларнинг баҳоси дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда тахминан 77 миллион сўмдан ошмоқда. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Биздаги қўшимча маълумотларга кўра, ҳайвонларнинг аҳволи қониқарли ҳолатда эмас, — деб ёзади Telegram’даги Экологуз канали.
Амалдаги тартибларга биноан, ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистонга олиб кириш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари берадиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Ўзбекистонга ғайриқонуний равишда олиб киришга уриниш чоғида ушлаб қолинган ёввойи ҳайвонлар эса белгиланган тартибда олиб қўйилади.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди