• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлди

    «Ўзбекнефтгаз»АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари томонидан Муборак газни қайта ишлаш заводида аҳолининг суюлтирилган газга бўлган талабини қондириш ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

    Ташриф давомида, 2022 йилда заводнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, қурилмаларни узлуксиз ишлатилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Лойиҳалаштирилаётган элементар олтингугурт ажратиб олиш қурилмасини қурилиш майдони, қурилмаларда таъмирлаш жараёнлари ва газни пропан-бутан ажратиб олиш қурилмаларини ишлаш ҳолати эса жойида назорат қилинди.

    Биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида етказиб бериш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Таъкидлаш керакки, амалда 505,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 506,3 минг тонна режага нисбатан 100,1 фоиз (ўсиш сурати 104,6 фоиз) етказиб берилди.

    Бошқарув раиси 2022—2023 йил куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш йўналишида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинганини билдириб, 24/7 режимда ташкил қилинган навбатчилик ишларини назорат қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

    Муборак газни қайта ишлаш заводида мавжуд табиий газ таркибидан пропан-бутан аралашмалари ажратиб олиш билан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмалари фаолиятини узлуксиз назоратда ушлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни ўз вақтида бартараф этиш лозимлигини таъкидлади.

    Муборак газ қазиб чиқариш заводида энергия тежамкор технологиялар асосида янги мини градирниларни қуриш лойиҳиси, саноат оқова сув тизимларини 2-босқичга ажратиб реконструкция қилиш ишлари юзасидан топшириқлар берилди. 4-сонли табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш цехининг 16,17,18-технологик блокларида №1-босқич асутп тизимини модернизация қилиш, 14-сонли табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш цехининг 19,20,21-технологик блокларида №2-босқич асутп тизимини модернизация қилиш, 4-сонли цехнинг чиқариш жараёни учун мухим бўлган плунжирли насос ўрнига янги завмонавий насосларга алмаштириш масалалари таҳлилий муҳокама қилинди.

    Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 2022 йилнинг ўтган даврида сиқув компрессор станциясининг 2 дона НК-16-18СТД русумли газотурбинали двигателлари «KMPO» АЖда (Россия) капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

    Қурилмалардаги мавжуд турбодетандер агрегатларини барқарор ишлатиш учун «Махсусэнергогаз» АЖ ва Украинанинг «Турбогаз» компанияси мутахассисларини жалб қилган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

    Бошқарув раиси мавсумда жами 328,2 минг тн, шундан 2022 йилнинг октябрь декабрь ойларида 156,9 минг тн ва 2023 йил январь март ойларида 171,3 минг тн суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши режасини сўзсиз бажариш лозимлигини билдирди.

    Таъкидлаш керакки, янги қувватлар фойдаланишга топширилиши натижасида заводнинг йиллик қуввати 29,5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш даражасига етказилди. Бошқарув раиси энг аввало ишчи-ходимлар учун куз-қиш мавсумида етарли шароитларни яратиш, улар билан боғлиқ муаммоли масалалар юзага келганда, қисқа фурсатда бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бугунги кунда, завод томонидан бир кунда 51,8 млн куб метр (шундан қўшма корхоналарга тегишли миқдори – 13,5 млн куб метр) табиий газ қайта ишланмоқда. Табиий газни қайта ишлаш натижасида, 1 166 тонна суюқ углеводородлар (шундан 860 тонна суюлтирилган газ) ва 1000 тоннага яқин олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда.

    Республика аҳолиси ва бошқа турдаги истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида, завод томонидан бир кунда «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ қувурларига 47,0 млн куб метр (шундан қўшма корхоналарга тегишли миқдори – 12,4 млн куб метр) товар газ, ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖга 850 тоннага яқин суюлтирилган газ (аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун) вагон ва авто цистерналар орқали етказиб берилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    19.11.2022, 18:53   Изоҳ (0)   30273
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ 10 ҳамкор давлатлари маълум бўлди

    19.11.2022, 18:36

    Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш камайди

    19.11.2022, 17:56

    Сергели ҳокимлиги қурилиш майдонида қулаган кранда одам бўлгани ҳақидаги хабарга аниқлик киритди

    19.11.2022, 17:23

    Самарқандда келин қайнонасини ғишт билан уриб ўлдирди

    19.11.2022, 16:50

    Тошкентда 16 туп дарахт кесилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

    19.11.2022, 16:28

    Тошкентда контрафакт кир ювиш кукунлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди

    19.11.2022, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Сизнинг рухсатингизсиз ишга жойлаштириб қўйишса нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.