Ўзбекистонда 2022 йил январь—октябрь ойларида жами 3 557 дона трансформатор ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, трансформатор ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 26,4 фоизга камайган.
Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган трансформаторлар сони қуйидагича:
- 2020 йил январь—октябрь – 4 778 дона;
- 2021 йил январь—октябрь – 4 832 дона;
- 2022 йил январь—октябрь – 3 557 дона.
Изоҳ (0)