«Ўзгидромет» 19 ноябрь, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди (рўйхат)
Изоҳ (0)