• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 18 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 18 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    АҚШда Украинага етказиб бериш ваъда қилинган қурол-яроғ захиралари тугаб бормоқда — CNN

    АҚШ ҳарбий ёрдам доирасида Украинага етказиб беришни ваъда қилган баъзи қурол-яроғ ва ўқ-дорилар захираларининг камайиши муаммосига дуч келди. Бу ҳақда CNN ҳукуматдаги бир нечта манбаларига таяниб хабар берди.

    Хусусан, гап 155 миллиметрли артиллерия ўқ-дорилари ва Stinger кўчма зенит-ракета мажмуалари ҳақида бормоқда. Ҳозирча захиралари қисқариб кетган қуроллар ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни тезкорлик билан йўлга қўйиш, шунингдек, уларни Европадаги иттифоқдошларидан сўраш имконияти бўлмаяпти.

    Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати ҳеч қандай шароитларда мамлакат хавфсизлиги таҳдидга юз тутмаслигини ҳамда қурол етказиб беришда бунинг АҚШ стратегик захираларига ва мудофаа режаларига таъсири ҳисобга олинишини таъкидламоқда.

    «Бу тобора қийин бўлиб бормоқда», — дея CNN’га маълум қилди разведка бўйича қўмита аъзоси конгрессмен Майк Куигли Украинага қурол етказиб беришни изоҳлар экан. «Бу уруш бир неча кунда тугайди, деб ўйлагандик, энди эса бир неча йиллар давом этиши мумкин. Глобал етказиб беришлар занжири узилаётган бир пайтда, Ғарб бундай юқори даражадаги эҳтиёжларни қондиришга жуда қийналади», — деди у.

    Ўз навбатида Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер CNN’ни ишонтиришича, АҚШ Украинани «қанча талаб этилса, шунча» қўллаб-қувватлашда давом этади. Украинага қурол етказиб бериш ҳеч ҳам АҚШнинг мудофаа қобилиятини пасайтирмайди, дея муносабат билдирган.

    АҚШ — Украинанинг асосий иттифоқчиларидан бири. Уруш бошланганидан кейин Америка Украинага бир неча марта кўп миллиардлик ҳарбий ёрдам пакетларини ажратди, шунингдек, у учун ижара ёки узоқ вақт бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қурол-яроғ етказиб бериш имконини берувчи ленд-лиз дастурини ишга туширди.

    МАГАТЭ Россияни Запорожье АЭСдан чиқиб кетишга чақирувчи резолюция қабул қилди

    Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бошқарувчилар кенгаши резолюция қабул қилиб, унда Россияни Запорожье атом электр станциясидан ҳарбий ва бошқа ходимларини зудлик билан олиб чиқишга чақирди.

    Резолюция муаллифлари Россияни станцияга эгалик бўйича асоссиз даъволардан воз кечишга ва унинг хавфсизлигини таъминлаш учун Украина томонининг ЗАЭСга кириб, станция устидан назоратни тиклашига рухсат беришга чақирди.

    Reuters хабарига кўра, бу МАГАТЭнинг Украинада уруш бошланганидан бери Россияни Украина ядровий иншоотларида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирувчи учинчи резолюцияси. Янги ҳужжат ёпиқ овоз беришда кенгаш таркибига кирувчи 35 давлатдан 24 тасининг вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган. Яна етти киши қарши овоз берган.Reuters манбаларига кўра, улар орасида Россия ва Хитой бор.

    Запорожье атом электр станцияси Россия Украинага бостириб кирганидан кўп ўтмай рус ҳарбийлари қўлига ўтганди. Ўшандан бери станция бир неча бор ўққа тутилган, бунда Россия ва Украина бир-бирини айблаган.

    КХДР шарққа қарата катта масофали баллистик ракета учирди

    Шимолий Корея Корея ярим оролидан шарққа қарата катта масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб хабар бермоқда. Ҳарбийлар тахмин қилишича, гап қитъалараро баллистик ракета ҳақида бораётган бўлиши мумкин. Айни пайтда мутахассислар унинг парвози параметрларини таҳлил қилмоқда.

    КХДР ракета учиргани ҳақида Япония Мудофаа вазирлиги ҳам хабар берди. Ҳарбийлар парвоз ҳақида маҳаллий вақт билан тахминан 10:14 да (Тошкент вақти билан 6:14) хабар берган. Идора ҳам унинг қитъалараро ракета бўлганини тахмин қилмоқда.

    Вазирлик маълумотларига кўра, снаряд Корея ярим оролининг ғарбий соҳилларидан учирилган ва Япония иқтисодий зонасига — Хоккайдо оролидан ғарбга, денгизга келиб тушган.

    «Яна бир марта қатъиян таъкидлайман: бу мутлақо номақбул», — дея ҳодисага изоҳ берди Япония бош вазири Фумио Кисида. Бу йил бошидан буён КХДР томонидан 34 марта ракета учирилишидир.

    Шимолий Корея кетма-кет икки кундан буён баллистик ракеталар учирмоқда. Бир кун аввал ҳам КХДР ҳарбийлари Япон денгизига қарата снаряд отганди. Шу куниёқ Жанубий Корея ва АҚШ Мудофаа вазирликлари ракетага қарши мудофаа бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди.

    Давлат бюджетини режалаштиришда жамоатчилик назорати зарур

    Давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланиши доим муаммо бўлиб келган. Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов Сенат ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири. Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, бюджетни режалаштиришда интизомни шакллантириш қийин кечмоқда.

    «Давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланиши доимо муаммо бўлиб келган. Аввало, бу масала вазирликларда ишни ташкил этиш билан боғлиқ. Бу муаммони бирлашиб ҳал қилиш зарур. Бюджетни шакллантириш графиги бор.

    Масалан, 2023 йилнинг давлат бюджетини шакллантиришда ҳеч кимдан ўз вақтида, сифатли маълумот ололмаяпмиз. Рақамлар қайта-қайта кўриб чиқилаверади. Вазирликлар янги лойиҳалар вақтини суриш, уларни ҳукуматга чиқариш, қарор қабул қилишни айтади, «шу топшириқни бажариш керак», дейди. Молия вазири сифатида «йўқ, бунга пул бериш керак эмас», дея айта олмаймиз.

    Мана ҳозир 2022 йил бюджетига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқяпмиз. Тўғри тушуниш керакки, бюджет ресурслари чекланган. Биринчи навбатда энг муҳим масалаларга пул ажратишни ўрганишимиз керак. Вазирликларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиш жараёнини назорат қилиш тизими яратилиши керак.

    Давлат харидлари бўйича аниқланаётган камчиликлар очиқланаётгани ҳам бир томондан назорат тизими ишининг ижобий томони сифатида кўриш мумкин. Яна бир оғриқли масала — бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларини сарфлаш. Аслида у ҳам халқнинг пули. Кўплаб шу каби жамғармалар маблағлари ходимлар ойлик-маошларига қўшиб берилган. Иккинчидан эса капитал харажатларга, яъни қурилишларга сарфланган. Аслида бундай қурилишларни инвестиция дастури доирасида амалга ошириш лозим».

    Тимур Ишметовнинг қўшимча қилишича, муаммога жамоатчилик назорати ҳам муҳим ечимлардан бири. «Жамоатчилик назоратини таъминлаш учун барча бюджет маълумотлари очиқлигини таъминлаш керак. Очиқ бюджет портали бор, лекин Кўпчилик ундан фойдаланишни билмайди. Маълумотларни осон топиш механизми такомиллаштириб борилса, жамоатчиликнинг буни назорат қилишга қурби етади», — дейди вазир.

    Аввалроқ Тимур Ишметов 2023 йил 1 январдан давлат харидлари портали янги шаклда ишга туширилишини, ундаги барча маълумотлар таҳлили билан чиқилишини айтганди.

    18.11.2022, 22:59   Изоҳ (0)   14789
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон МДҲ мамлакатлари орасида инглиз тилини билиш даражаси энг паст деб топилди. Ўзбекистон ҳам қуйи ўринда

    18.11.2022, 22:03

    Молдова собиқ президенти уй қамоғидан озод қилинди

    18.11.2022, 20:46

    Россия украиналик ҳарбийлар асирдаги рус аскарларини отиб ташлаганини маълум қилди

    18.11.2022, 20:34

    Россия элчиси Кремлнинг Гаага суди ҳукмидан норозилиги сабабли Нидерландия ТИВга чақиртирилди

    18.11.2022, 20:10

    Байден маъмурияти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ ишда Саудия валиаҳд шаҳзодасига дахлсизлик берилиши кераклигини эълон қилди

    18.11.2022, 19:47

    Макрон Осиё давлатларини Россияга қарши туришга чақирди

    18.11.2022, 19:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.