Тожикистон инглиз тилини билиш даражаси бўйича EF English Proficiency Index рейтингида 110 давлат орасида 106-ўринни эгаллади.
Индекс дунёнинг 100 та мамлакати ва минтақаларидан инглиз тили она тили бўлмаган 2 миллиондан ортиқ одам ўртасида ўтказилган сўровномага асосланади. Респондентлар EF SET тестини топширган.
Мутахассислар Тожикистонни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида инглиз тилини билиш даражаси энг паст давлат деб қайд этди. Рейтингда Нидерландия етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Сингапур ва Австрия турибди.
Собиқ СССР мамлакатлари орасида инглиз тилини билиш даражаси бўйича юқори учликни Болтиқбўйи давлатлари эгаллади — Литва (19-ўрин), Латвия (25) ва Эстония (26-). Ўртача кўрсаткич тоифасига Украина (35), Беларусь (39), Россия (40), Молдова (42), Грузия (45), Арманистон (57) киради.
88-ўриндан кейинги давлатлар «Инглиз тилини билиш даражаси жуда паст» мамлакатлар ҳисобланади, булар орасида Ўзбекистон (89), Қирғизистон (91), Озарбайжон (92), Қозоғистон (99), Тожикистон (106) бор.
Изоҳ (0)