Россия Мудофаа вазирлиги асирга олинган рус аскарларини Украина ҳарбийлари ўлдирганини маълум қилди. Бу бўйича вазирликнинг тегишли баёноти эълон қилинди.
Мазкур ҳолат акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.
«Украиналик ҳарбий хизматчиларнинг қуролсиз россиялик ҳарбий асирларни қирғин қилишига оид янги видео далиллар Зеленский бошчилигидаги ҳозирги Киев режими ва уни ҳимоя қилаётганларнинг ваҳшийлигини тасдиқлайди. Ўндан ортиқ россиялик ҳарбийларнинг бошига ўқ узиш орқали қасддан ўлдириш Киев режимининг ҳарбий асирлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиши фонида ‘фожиали истиснo’ сифатида тақдим этилиши мумкин эмас. Шу билан бирга, жорий ҳафтада асирдаги украиналик аскарлар ҳарбий асирлар билан муомала қилиш бўйича Женева конвенциясининг барча талабларига мувофиқ сақланмоқда.
Россиялик ҳарбий асирларнинг шафқатсизларча ўлдирилиши биринчи ва ягона ҳарбий жиноят эмас. Бу Украина Қуролли кучларида кенг тарқалган амалиёт бўлиб, Киев режими томонидан фаол қўллаб-қувватланади ва Ғарб ҳомийлари томонидан эътиборга олинмаган. Аммо Зеленский ва унинг тарафдорлари қийноққа солинган ва ўлдирилган ҳар бир маҳбус учун жавоб бериши керак», дейилади Мудофаа баёнотида.
Мазкур баёнот ортидан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўлдирилган россиялик ҳарбий асирларнинг видеоларини текшираётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)