• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Зеленский Польшага тушган ракеталар Украинага тегишли эмаслигини айтди

    Украина президенти Владимир Зеленский 15 ноябрь куни Польшага тушган ракеталар Украинага тегишли бўлмаганини айтди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

    Фото: Украина президенти матбуот хизмати

    Фото: Украина президенти матбуот хизмати

    Президент журналистлар билан суҳбатда ракета Украинаники эмаслигига шубҳаси йўқлигини таъкидлади.

    «Бу жиддий воқеа. Бу бизнинг ракетамиз ёки ракета зарбамиз эмаслигига шубҳа қилмайман. Ишончим комилки, бу бўйича олиб борилаётган терговда иштирок этишимиз керак. Адолатли бўлишимизни хоҳлайман. Агар ракета Украина ҳаво мудофаасига тегишли бўлса, бу далилларни кўрмоқчиман. Авваламбор бизга терговга қўшилишга ва сизда бор маълумотлар билан танишишга рухсат беринг», — деди Зеленский.

    Шунингдек, президент ҳодиса юз берган куни тун бўйи турли давлат раҳбарлари билан гаплашганини қўшимча қилди.

    «Биз сир сақлашга келишиб олдик, лекин шунга қарамай, менинг оддий позициям бор: Украина ўз ўрнини эгаллашига имкон бериш мумкинми? Бу адолатлими? Мен бунга ҳаққимиз борлигига ишонаман», — дейди у.

    Зеленский Украинага ҳодиса жойига киришга рухсат берилиши кераклигини қўшимча қилди.

    «Якуний хулосалар ҳақида гапира олмаймизми? Тергов гуруҳида бўлишга ҳаққимиз борми? Албатта. Ҳарбийларнинг ҳисоботларига ишонган ҳолда Польшага тушган ракета Россияники бўлганига ишонаман», — деди у.

    Бундан ташқари, Украина раҳбари мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларини ёпиқ эшиклар ортида эшитиш адолатли эканини қайд этди.

    «Маълумотни элчихоналар орқали етказмасдан, ҳаво кучларимиз, қўмондонларимизга қулоқ тутиш керак. Тафсилотлар, вақт, ўқлар, ракеталарнинг рақами ҳақида билиш зарур. Ҳар бир ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ракеталаримиздаги рақамларни билишни хоҳлаймиз. Бу рақамлар қаерда эканлигини топмоқчимиз. Агар улар бизнинг ҳудудимизда бўлмаса, мен буни кўришни хоҳлайман», — дея хулоса қилди Владимир Зеленский.

    Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Польшанинг Украина билан чегарадош Пржеводов қишлоғига иккита ракета тушди, икки киши ҳалок бўлди. Воқеа сабабли Польша бош вазири Матеуш Моравески хавфсизлик ва мудофаа бўйича ҳукумат қўмитасининг шошилинч йиғилишини ўтказди. Ҳавога қирувчи самолётлар кўтарилди. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Польшада қулаган ракета билан боғлиқ воқеа Ғарб жаҳон уруши эҳтимолини ошираётганини исботлашини айтди.

    Ўз навбатида, Туркия президенти Польшага тушган ракеталарнинг Россияга алоқаси йўқлигини айтди. НАТО бош котиби ҳам ракеталарнинг Украинага тегишли экани эҳтимоли юқорилигини билдирди. Аммо бунда Киев айбдор эмаслиги, Россия жавобгар эканини айтди. Польша президенти ҳам шундай фикрларни илгари сурди. Германия ва Британия эса Польшага ракета тушишига «Путин уруши» сабабчилигини таъкидлади.

    16.11.2022, 22:45   Изоҳ (0)   13641
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» кундалигида 16 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    16.11.2022, 22:30

    Теҳрондаги тартибсизликларда иштирок этган 3 эронлик ўлимга ҳукм қилинди

    16.11.2022, 21:29

    Херсон вилояти раҳбари ўринбосари Екатерина Губарева бедарак йўқолган

    16.11.2022, 20:48

    «Ракетанинг Украина мудофаа кучлари томонидан қўлланилгани эҳтимоли юқори» — Польша президенти

    16.11.2022, 19:11

    Илон Маск Twitter ходимларига ультиматум қўйди

    16.11.2022, 18:57

    НАТО бош котиби: Польшага тушган ракеталар Украинага қарашли бўлиши мумкин, лекин Киев айбдор эмас

    16.11.2022, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.