• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 16 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 16 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Польшага ракеталар келиб тушгани муносабати билан Байден G7 етакчиларининг фавқулодда мажлисини ўтказди

    Польшага ракета келиб тушгани сабабли АҚШ президенти Жо Байден G7 етакчиларининг шошилинч йиғилишини ўтказди, трансляция Оқ уй томонидан олиб борилди. «Катта еттилик»ка Япониядан ташқари Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ ва Франция киради. Шунингдек, саммитларда Евроиттифоқ вакиллари ҳам қатнашади.

    Оқ уй сайтида АҚШ президенти Жо Байденнинг «жаҳон етакчилари» билан фавқулодда йиғилиши трансляцияси ҳақида эълон пайдо бўлди. Видеода учрашув бошлангани кўрсатилган, унда Америка президентидан ташқари, «катта еттилик» мамлакатлари етакчилари, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Еврокенгаш раҳбари Шарл Мишел қатнашган.

    15 ноябрь куни Украина ҳудуди ёппасига ҳужумга учради, энергетика инфратузилмаси объектлари унинг нишонига айланди. Ҳукумат портлашлар ва электр энергиясидаги узилишлар ҳақида маълум қилди. Шундан кейин Польшанинг Зет радиоси Украина билан чегарадан 8 км узоқликда, Люблинск вилоятидаги Пшеводов қишлоғида жойлашган дон қуритиш иншоотида портлаш юз бериб, оқибатда икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

    Польшада миллий хавфсизлик қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди, шундан кейин Варшава баъзи ҳарбий қисмларда жанговар шайликни оширди. Бир қатор мамлакатлар ҳодисада Россияни айблади. Россия Мудофаа вазирлиги портлашга алоқадорлигини рад этди ва Польша-Украина чегарасига яқин объектларга зарбалар берилмаганини маълум қилди. Мудофаа идораси бундай хабарларни «кескинликни кучайтиришга қаратилган провокация» деб атаган.

    Пентагон Польшага келиб тушган ракеталар Россияники бўлганини ҳозирча тасдиқлай олмаслигини билдирди. ОАВларга кўра, воқеа жойидан топилган ракета бўлакларида ёзувлар йўқ. Кейинроқ Associated Press томонидан Польшага тушган ракеталар Украина армиясининг Россия ҳужумларини қайтариш учун отган ракеталари бўлиши мумкинлиги маълум қилинди.

    Украина кенг кўламда ракета ҳужумларига учраган пайти  АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Киевда бўлган

    АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уильям Бернс Киевга ташриф буюрди ва Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди, деб ёзмоқда Washington Post.

    Учрашувда Бернс «АҚШнинг Россия агрессиясига қарши курашда Украинага ёрдам бериш мажбуриятини тасдиқлаган». АҚШ МРБ раҳбари ташриф буюрган куни бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси янгради, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушди — Зеленский Киев ва Украина вилоятларига ўнлаб ракета учиб келгани ҳақида хабар берди, уларнинг аксарияти энергетика инфратузилмасига қаратилган.

    Washington Post газетасига кўра, ракета ҳужумлари пайтида Бернс АҚШ элчихонасида бўлган. Нашр маълумотларига кўра, Россия Украина ҳудудига атайдан МРБ директорининг ташрифи вақтида зарба бергани ҳақида маълумот йўқ.

    14 ноябрь, душанба куни Бернс Анқарада Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан учрашган эди. Учрашувда «Россия томонидан ядро қуроли қўлланилиши оқибатлари» муҳокама қилинган.

    АҚШ Shahed дронларини ишлаб чиқарувчи Эрон компаниясига қарши санкциялар киритди. Россия бу қуроллардан Украина билан урушда фойдаланмоқдами?

    АҚШ Молия вазирлиги Россия Украинага қарши урушда фойдаланаётган дронларни ишлаб чиқариш ва ташиш учун масъул Эрон компанияларига нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Вазирлик маълумотларига кўра, дронларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Shahed Aviation Industries, шунингдек, уларни Россияга етказиб беришга алоқадор Success Aviation Services FZC ва  Jet Global DMCC компаниялари АҚШ санкциялари остига тушган.

    Бундан ташқари, 2 нафар жисмоний шахсга нисбатан ҳам санкциялар жорий этилган. Америка маълумотларига кўра, улар «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини Эрон дронлари билан таъминлаган. Россия Украинадаги урушда Эронда ишлаб чиқарилган Shahed-131 ва Shahed-136 дронларидан фойдаланмоқда, Россия Қуролли кучлари уларнинг номини «Геран-1» ва «Геран-2» деб ўзгартириб олган. Россия расмийлари дронларнинг Эрондан олиб келинишини тан олмаяпти.Ноябрь ойи бошида Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллоҳиан Россияга бир қанча дронлар юборилганини тасдиқлаб, бу уруш бошланишидан бир неча ой олдин содир бўлганини айтди.

    Ўзбекистонда электр таъминотидаги узилишлар ва аҳолига табиий газ етказиб бериш масалалари кўрилмоқда

    Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр таъминотида бир соатдан ортиқ чеклов киритган ҳудуддаги масъулларга чора кўрилишини маълум қилди. Бу ҳақда у айни пайтда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида айтди, дея хабар берди «Дарё» мухбири. Вазир ўринбосари бугун ОАВ вакилларига юзма-юз келиб, уларни ва жамоатчиликни қизиқтирган саволларга жавоб бермоқда.

    Хатоларимиз бор, биз буни тан оламиз. Ишлаб чиқариш соҳаларида йўл қўйган камчиликларимиз ҳам бор. Шу боис биз аҳолидан тежамкор бўлишини сўраймиз, ўзимизни оқламоқчи ҳам эмасмиз.

    Қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганамиз. Керак бўлса, камчиликларга йўл қўйган масъулларга чора кўрамиз», — дейди Энергетика вазирлиги ўринбосари Шерзод Хўжаев.

    Мазкур тадбирда шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳам сўз олиб, GTL компаниясидаги ишлаб чиқариш 50 фоизга камайтирилиб, қолган газ аҳолига берилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

    Вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг қўшимча қилишича, тез кунда чекловлар масаласи 80 фоизга ҳал этилади. «Бунинг учун табиий газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди. Ташқи импорт 20 фоизга оширилди. Бугунги кундаги узилишлар 8-10 соатлаб токни ўчиришга сабаб бўлолмайди», — дейди у.

    16.11.2022, 22:30   Изоҳ (0)   5075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Теҳрондаги тартибсизликларда иштирок этган 3 эронлик ўлимга ҳукм қилинди

    16.11.2022, 21:29

    Херсон вилояти раҳбари ўринбосари Екатерина Губарева бедарак йўқолган

    16.11.2022, 20:48

    «Ракетанинг Украина мудофаа кучлари томонидан қўлланилгани эҳтимоли юқори» — Польша президенти

    16.11.2022, 19:11

    Илон Маск Twitter ходимларига ультиматум қўйди

    16.11.2022, 18:57

    НАТО бош котиби: Польшага тушган ракеталар Украинага қарашли бўлиши мумкин, лекин Киев айбдор эмас

    16.11.2022, 18:50

    G20 давлатлари етакчилари Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралади

    16.11.2022, 18:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.