Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида 81 311 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Cobalt автомобилининг ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 55 фоизга ошган.
Октябрь ойида Cobalt ишлаб чиқариш рекорд даражада юқори бўлди — 11 495 та. Бу статистика эълон қилинишни бошлагандан бери энг кўп кўрсаткичдир.
2022 йилда ойлар кесимида Cobalt автомобилининг ишлаб чиқариш сони:
- январда — 3 393 дона;
- февралда — 7 394 дона;
- мартда — 8 405 дона;
- апрелда — 9 498 дона;
- майда — 10 226 дона;
- июнда — 10 468 дона;
- июлда — 3 519 дона;
- августда — 7 757 дона;
- сентябрьда — 9 156 дона;
- октябрьда — 11 495 дона.
Изоҳ (1)
Монополия ни йукотиш керак,Дод бу жм дан