Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда январь—сентябрь ойларида банклар томонидан аҳолидан 8,96 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олинган. Бу ҳақда «Дарё»га Марказий банк ҳисоботидан маълум бўлди. 

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Жорий йилнинг тўққиз ойида аҳоли томонидан банкларга сотилган доллар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 млрд долларга кўп бўлди. 

Бу даврда банклар энг кўп 1 000 доллардан юқори операцияларни амалга оширган. Уларнинг миқдори 4,05 млрд долларни ташкил қилган. Кейин ўринда 300—500 доллар миқдоридаги операциялар қайд этилган. 

Амалга оширилган умумий операциялар сони эса 25 млн донадан ошган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 млн донага кўп. 

Валюталар кесимида энг Ўзбекистон аҳолиси томонидан доллар сотиб олинган — 6,38 млрд доллар. Бу борада иккинчи ўринни 4,8 млрд рубль билан Россия валютаси эгаллаган. 

Бундан ташқари банклар ўзбекистонликлардан 175 млн тенге, 29,7 млн евро, 27,7 млн иена, 1,9 млн турк лираси ва 1,1 млн фунт стерлинг сотиб олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди