• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Қашшоқ мамлакатлар учун энг қийин вазият: глобал озиқ-овқат импорти харажатлари йил охиригача ошиши прогноз қилинди. Ўзбекистонда вазият қандай?

    FAO озиқ-овқат прогнозига кўра, дунёда импорт қиймати 2021 йилга нисбатан 10 фоизга ошади ва тарихдаги энг юқори кўрсаткичга етади. Шу билан бирга, айрим мамлакатларда импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўсиш суръати секинлашиши қайд этилган. «Дарё» мавзу юзасидан шарҳ тайёрлади.

    Фото: Bloomberg
     

    FAO — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти.

    Бу озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархларининг ошиши ва бир вақтнинг ўзида бир қатор валюталарнинг долларга нисбатан қадрсизланиши билан боғлиқ.

    Иккаласи ҳам импорт қилувчи мамлакатларнинг харид қобилиятига ва ушбу мамлакатларга кирадиган озиқ-овқат миқдорига таъсир қилади.

    Қашшоқ мамлакатлар учун энг қийин вазият

    Умуман олганда, импортнинг ўсиши юқори даромадли мамлакатларда кузатилади. Аммо иқтисодий жиҳатдан кам ривожланган мамлакатлар нархларнинг ошишидан катта зарар кўриши мумкин.

    Масалан, кам даромадли мамлакатлар озиқ-овқат импортини 10 фоизга қисқартиришга мажбур бўлиши кутилмоқда. Аммо улар озиқ-овқатга ҳеч бўлмаганда ўтган йилгидек пул сарфлашади.

    Бу яна бир бор ушбу мамлакатларда озиқ-овқат билан таъминланиш муаммоси ортиб бораётганига ишора қилади.

    Булар озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан огоҳлантирувчи белгилар бўлиб, импорт қилувчилар учун ортиб бораётган халқаро харажатларни молиялаш тобора қийинлашиб бораётганидан далолат беради. Оқибатда бозорлардаги нархлар янада ошиши мумкин, — дея тушунтиради FAO.

    Ташкилот йилига икки марта ўз прогнозини эълон қилади. У дунёнинг асосий озиқ-овқатлари, жумладан, дон, ёғли ўсимликлар, шакар, гўшт, сут маҳсулотлари ва балиқларни қамраб олади.

    Прогноз, шунингдек, океан юклари ставкалари, ўғитлар нархлари ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнининг бошқа муҳим элементлари тенденцияларини кўриб чиқади.

    Ушбу асосий товарларнинг кўпчилигини жўнатиш рекорд даражада етган ёки унга яқин, аммо кўплаб омиллар бозорлардаги вазият қийинлашиши мумкинлигини кўрсатади.

    FAO прогнози рақамларда

    2022—2023 йилларда Канада ва Россияда ҳосилнинг қайта тикланиши натижасида глобал буғдой етиштириш рекорд даражадаги 784 миллион тоннага етиши кутилмоқда.

    Бу глобал буғдой захираларини энг юқори даражага кўтариши мумкин, гарчи ҳисоботда қайд этилишича, уларнинг асосий қисми асосан Хитой ва Россияда тўпланади. Қолган дунё захиралари эса 8 фоизга қисқариши кутилмоқда.

     

    Шу билан бирга, асосий мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг қисқариши юз бериши тахмин қилинмоқда. Оқибатда захираларнинг камайиши туфайли озуқа дон захиралари 2013 йилдан бери энг паст даражага тушади.

    2022 йилда глобал ишлаб чиқариш 2,8 фоизга қисқариб, 1 467 миллион тоннани ташкил этади.

    Осиёда барқарор ҳосил даражаси ва Африкада ишлаб чиқаришнинг тикланиши туфайли глобал гуруч ишлаб чиқариш умумий ўртача даражада қолади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ёғли экинлар ишлаб чиқариш ҳам тикланишни кутмоқда. Ҳажм 2022—2023 йилларда рекорд даражага етади, соя ва колза етиштиришнинг кўпайиши кунгабоқар уруғи экинларининг эҳтимолий пасайишини қоплаши кутилмоқда.

    Бразилияда режалаштирилган тикланиш, Хитой ва Таиландда юқори ҳосил туфайли шакар кўпроқ ишлаб чиқарилиши кутилмоқда, аммо истеъмол секинроқ ўсади.

     

    2022 йилда гўшт ва сут маҳсулотларининг жаҳон ишлаб чиқариши ҳам бироз ошади.

    Балиқчилик ва сув маҳсулотлари етиштиришнинг умумий ҳажми 1,2 фоизга ошиши кутилмоқда.

    Шу билан бирга, аквакултура етиштиришнинг 2,6 фоизга ўсиши — деҳқончилик натижасида олинган балиқ маҳсулотлари — тижорат балиқларини овлашнинг бироз қисқаришини қоплайди.

    Ўғитлар ва энергия

    Ташкилот озиқ-овқат истиқболлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, ўғитлар импортига глобал харажатларнинг тахминий баҳосини беради.

    Бундай ресурсларга глобал импорт харажатлари 2022 йилда 424 миллиард долларгача ошиши кутилмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 48 фоизга ва 2020 йилга нисбатан 112 фоизга кўпдир.

    Прогноз қилинаётган ўсиш энергия ва ўғит импортининг юқори харажатлари билан боғлиқ. Ҳар иккиси ҳам, айниқса, даромади паст ва ўртача даромадли мамлакатлар учун долзарбдир.

    FAO’нинг огоҳлантиришича, шу туфайли айрим мамлакатлар қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган ўғитлар ва бошқа материалларни сотиб олиш ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлиши мумкин.

    Бу эса муқаррар равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигининг пасайишига ва ички бозорларда озиқ-овқат тақчиллиги юзага келишига олиб келади.

    Маълумотларига кўра, глобал қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир 2023 йилгача давом этиши мумкин.

    Ўзбекистонда вазият қандай?

    2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 2,46 млрд долларни (2021 йилнинг мос даврида 1,8 млрд доллар) ташкил этди.

    Жоирй йилги озиқ-овқат импорти 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларига нисбатан 36,8 фоизга (663,1 млн доллар) ошди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида жами импорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 10 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида бу кўрсаткич 1,2 фоизга кўпайиб, 11,2 фоизни ташкил этди.

    Йил бошидан бери 106 мамлакатдан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти амалга оширилган. Улар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда — 891,1 млн доллар ёки 36,2 фоиз.

    Бу борада 590,9 млн долларлик кўрсаткич билан Россия иккинчи ўринни эгаллади. Бразилия эса Ўзбекистонга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича учинчи ўринда — 362 млн доллар.

    Шунингдек, йил бошидан бери Украинадан Ўзбекистонга озиқ-овқат етказиб бериш қарийб тенг ярмига камайиб, 21,3 млн долларни ташкил қилмоқда. Бу Россия ва Украина ўртасидаги уруш сабаб мамлакат қишлоқ хўжалиги зарар кўргани билан изоҳланади.

    15.11.2022, 09:22   Изоҳ (0)   21821
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европада ғайритабиий иссиқ қиш бўлиши прогноз қилинмоқда

    14.11.2022, 23:48

    Туркия Европани газ билан таъминламоқчи

    14.11.2022, 21:08

    Ўзбекистонликлар банклар орқали қанча доллар сотиб олгани маълум бўлди

    14.11.2022, 20:26

    Европа Иттифоқи Россия нефтига юқори нарх чегарасини белгилашга тайёрлиги маълум қилинди

    14.11.2022, 18:59

    Еврокомиссия озиқ-овқат инқирозига мойил мамлакатларга 210 миллион евро ажратди

    14.11.2022, 17:32

    ХВЖ глобал ўсишнинг янада секинлашиши ҳақида огоҳлантирмоқда

    14.11.2022, 14:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.