• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Дунё аҳолиси 8 миллиардга етди. Бу хавотирга сабаб бўлоладими?

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, дунё аҳолиси 15 ноябрь куни 8 миллиард нафарга етди.

    Охирги ўн йилликда доимий равишда оммавий очарчилик юзага келиши прогноз қилиб келинган. Энди эса дунё аҳолиси кўпайиши ортидан экологик фалокат ҳақида ўйлар пайдо бўлмоқда.

    Бошқалар эса қарама-қарши муаммодан хавотирда:

    Фото: Twitter
    Туғилишнинг пастлиги сабабли аҳолининг қисқариши цивилизация учун глобал исишдан кўра кўпроқ хавф туғдиради, — дейди яқинда Twitter’ни сотиб олган Илон Маск.
    Сўнгги ўн йилликдаги аҳоли ўзгаришига назар ташланса, бу ўзаро қарама-қарши прогнозларнинг ҳеч бири тўғри эмаслиги кўринади.

    Дунё аҳолисининг 6 миллиарддан 7 миллиардгача ўсиши учун (1998 йилдан 2010 йилгача) ўн икки йил керак бўлди. 8 миллиардлик аҳоли сонига етиш ҳам худди шунча вақт талаб қилди.

    Бу ўсиш ортида қуйидаги жиҳатлар турибди:

    • узоқ умр кўриш;
    • овқатланиш ва аҳоли саломатлигини яхшилаш;
    • чақалоқлар ўлими, касаллик ва туғруқдаги оналар ўлимининг пасайиши.
    Ҳисоб-китобларга кўра, Ер аҳолиси COVID-19 пандемиясида ҳам ўсишда давом этди. Пандемияда вирус сабабли тахминан 16-28 миллион нафар одам ҳалок бўлган. Бу ўша пайтдаги барча ўлимларнинг бешдан бир қисмини ташкил қилади.

    Шундай қилиб, глобал демографик инқироз ҳақида етарлича далиллар йўқ. Ҳозирги тенденцияларга кўра, дунё аҳолиси 2037 йилда 9 миллиардга, 2080 ва 2100 йиллар оралиғида 10,4 миллиардга етади.

    Аҳолининг ҳаддан ташқари кўпайиши ҳам худди шундай хавфли кўринади. Гарчи миллиардлаб қўшимча босқичлар бир хил мунтазамлик билан ўтаётган бўлса-да, дунё аҳолисининг ўсиш суръати тез пасайиб бормоқда.

    1963 йилда умумий аҳоли сони 2,3 фоизга ўсган. 2022 йилда у атиги 0,8 фоизга ўсди. Бу Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги 1950 йиллардан бери энг паст кўрсаткичдир.

    Ўсиш суръати нега пасайди?

    Фото: Bloomberg

    1990—2000 йиллар аҳолининг нисбатан тез ўсиш даври бўлди. Ўша пайтда туғилган болалар энди фарзанд кўриш ёшига етмоқда.

    1987 йилда 18 ёшдан 49 ёшгача бўлган катталар сони 2,2 миллиард бўлган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 3,6 миллиардни ташкил этади.

    Айни пайтда потенциал ота-оналар кичикроқ оилаларни хоҳламоқда. 1990 йилда аёллар ўртача 3,3 нафар фарзанд кўришни хоҳлаган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 2,3 нафаргача камайган. Бу аҳоли сони ўсаётган бўлса ҳам, ўсиш назоратсиз эканлигини англатади.

    Табиий равишда аҳоли ўсиши ҳар бир минтақада турлича бўлади. 2022 ва 2050 йиллар оралиғида дунё аҳолисининг тахминан 50 фоиз ўсиши фақат саккизта мамлакатда содир бўлади.

    Улардан бештаси Африкада (Конго, Миср, Эфиопия, Нигерия ва Танзания). Қолган учтаси Осиёда (Ҳиндистон, Покистон ва Филиппин).

    Ҳиндистон келгуси йилда Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп аҳолиси бор мамлакатга айланиши кутилмоқда.

    Африка бу йил Европа ва Шимолий Американинг умумий аҳолисини ортда қолдирди (1980 йилда ҳозирги аҳоли сонининг атиги учдан бир қисмига эга эди). Бу дунёга ҳам экологик, ҳам ижтимоий таъсир кўрсатади.

    Булардан бири — атроф-муҳитга салбий таъсир. Ҳиндистон ва Африкадаги одамлар Америка, Европа ёки Хитойдагиларга қараганда анча кам атроф-муҳитни ифлослайди.

    Бой ва камбағал давлатлар орасида фарқ қандай?

    Фото: Bloomberg

    БМТ маълумотларига кўра, камбағал ва ўртача даромаддан паст бўлган мамлакатлар дунё бўйлаб карбонат ангидрид чиқиндиларининг еттидан бир қисмини ҳосил қилади.

    Аммо келгуси ўн йил ичида аҳоли ўсишининг 90 фоизи камроқ ифлослантирувчи мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Аҳолининг кўпайиши баъзан экологик босимни ёмонлаштириши мумкин. Лекин дунё миқёсида унинг ўсиши, ўз-ўзидан, глобал исишга, турмуш даражасининг ўсишига сабаб бўлиши ҳақида етарли далиллар мавжуд эмас.

    Аҳолиси нисбатан қарироқ бўлган жамиятларда ҳам худди шундай ҳолат кузатилади.Дунё аҳолисининг учдан икки қисми унинг сони барқарор ёки камайиб бораётган мамлакатларда яшайди.

    БМТ ҳисоб-китобларига кўра, асосан бой бўлган 61 мамлакатда 2022 йилдан 2050 йилгача аҳоли сони 1 фоизга ёки ундан кўпроққа қисқаради.

    Одамлар сони камайиб бораётган жамиятлар, албатта, ижтимоий муаммоларга дуч келади. Булардан энг муҳими — меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамларнинг камайиши.

    Бу цивилизация учун таҳдидми ёки йўқми, унчалик аниқ эмас. Пессимистик ҳисоб-китобларга кўра, Германия каби бой мамлакат 2100 йилда 1950 йилдаги каби аҳоли сонига эга бўлиши мумкин.

    Шунга қарамай келгуси ўн йилликда меҳнат унумдорлигини ошиши, жамиятлар учун камроқ ишчилар кераклигини англатади. Бу эса ривожланган давлатлар учун ҳам камроқ ишчи кучи керак деганидир.Буларнинг ҳеч бири дунё атроф-муҳитнинг бузилиши ва сиёсий тўнтариш каби катта муаммоларга дуч келаётганини инкор этмайди.

    Аммо 8 миллиард аҳоли демографик фалокатни англатмайди. Бунинг ўрнига, Ер аҳолисининг ўсиши Goldilocks лаҳзасини (жуда тез ҳам, секин ҳам эмас) бошдан кечираётганга ўхшайди.

    Ўзбекистондаги вазият

    Тошкент метрополитенида ўз юклари билан кетаётган одамлар.

    Тошкент метрополитенида ўз юклари билан кетаётган одамлар.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Ўзбекистонда 2022 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 35,8 миллион кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 549,7 мингга ёки 1,6 фоизга кўпайган.

    Мамлакатда 2017 йилнинг мос давридан бошлаб (2017 йил 1 октябрь ҳолатида 1,2 фоизлик ўсиш) ўсиш кўрсаткичи барқарор равишда 0,1 фоизга юқорилаган. Биргина 2020 йилда пандемия сабабли аввалги йилнинг тўққиз ойига нисбатан ўсиш ўзгаришсиз қолган.

    Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган давлат бўлгани учун аҳолининг ўсиш кўрсаткичлари доимий юқорилаб бормоқда.

    Бироқ мамлакат иқтисодий жиҳатдан ўсишда давом этса, ривожланган давлатлар каби бу ҳолат ҳам катта эҳтимол билан якунига етади.

    Мақолани тайёрлашда The Economist нашри маълумотларидан фойдаланилди

    15.11.2022, 22:41   Изоҳ (0)   32081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Фозилжон Қамбаров

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Россия иқтисодиётининг Хитойга қарамлиги вақт ўтиши билан кучаяди» — халқаро иқтисодчилар

    15.11.2022, 21:09

    Bloomberg: Россия дон шартномасини узайтиришга рози бўлиши кутилмоқда

    15.11.2022, 17:04

    Қашшоқ мамлакатлар учун энг қийин вазият: глобал озиқ-овқат импорти харажатлари йил охиригача ошиши прогноз қилинди. Ўзбекистонда вазият қандай?

    15.11.2022, 09:22

    Европада ғайритабиий иссиқ қиш бўлиши прогноз қилинмоқда

    14.11.2022, 23:48

    Туркия Европани газ билан таъминламоқчи

    14.11.2022, 21:08

    Ўзбекистонликлар банклар орқали қанча доллар сотиб олгани маълум бўлди

    14.11.2022, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” Эрлинг Ҳоланд, Бредли Барколя ва Хулиан Алваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 6 август, 09:13

    Зилзила оқибати: Россиянинг ядровий сувости кемалари базасига жиддий зарар етди

    Дунё | 6 август, 09:11

    Сербияда вазир жонли эфир вақти инсультга учради (видео)

    Дунё | 6 август, 08:46

    Ўзбекистонда 6 ойда фуқаролар давлатга қарийб 64 млрд сўмлик “яшил” энергия сотди 

    Ўзбекистон | 6 август, 08:36

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.