• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Камбоджа бош вазири коронавирус юқтириб олгани туфайли G20 саммитини тарк этди

    Камбоджа бош вазири Хун Сен коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди, у G20 саммити бўлиб ўтаётган Балидан ўз юртига қайтиб кетишга қарор қилди. Бу ҳақда Хун Сен Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб ёзади Bloomberg.

    Хун Сен

    Хун Сен
    Фото: Reuters

    Камбоджа бош вазири 14 ноябрь куни тест топширган, вирусга чалинганини 15 ноябрь куни эрталаб индонезиялик шифокор ҳам тасдиқлаган. Хун Сен коронавирусни қачон ва қандай юқтириб олганини билмаслигини, аммо ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.

    Хун Сен аввалроқ Камбоджада ўтказилган Шарқий Осиё саммитида Америка президенти Жо Байден билан учрашган эди. Улар дастлаб икки томонлама сессия ўтказган, сўнг АҚШ делегациясининг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АSEAН) билан учрашувида кўришган. Шундан кейин Байден ва Хун Сен узоқ вақт давом этган тантанали зиёфат чоғида ёнма-ён ўтирган, деб ёзади агентлик.

    Бироқ Оқ уй хабарига кўра, 15 ноябрь куни эрталаб Байден коронавирусга топширган тест манфий натижа берган.

    Шунингдек, Хун Сен Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Индонезия президенти Жоко Видодо, Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Кецян, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва бошқа мамлакатлар етакчилари билан юзма-юз кўришган.

    G20 саммити бошланди

    Индонезиянинг Бали оролида бугун, 15 ноябрь куни G20 мамлакатлари етакчиларининг саммити бошланди.

    G20 таркибига Аргентина, Австралия, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Франция, Жанубий Корея, Жанубий Африка, Япония ва Европа Иттифоқи киради.

    G20 га аъзо бўлмаса-да, саммитга Украина президенти Владимир Зеленский ҳам таклиф қилинган. Дастлаб Зеленский агар G20 саммитида Россия президенти Владимир Путин иштирок этса, унда қатнашишдан бош тортишини маълум қилганди.

    Кейинроқ Кремль иш жадвали ва Россияда бўлиш зарурати билан боғлиқ ҳолда Владимир Путин G20 да қатнашмаслигини маълум қилди. Bloomberg қайд этишича, Путин Украина билан можаро фонидан бошқа давлат етакчиларининг «совуқ нигоҳларидан қочиш» учун саммитда қатнашишдан бош тортган. Унинг ўрнига Россия делегациясига мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилмоқда.

    Зеленский саммитда онлайн қатнашмоқда.

    Балида яна кимларнинг мазаси қочди?

    14 ноябрь куни Associated Press Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров G20 саммити учун Балига етиб келганидан кейин касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди. Агентликнинг Индонезия расмийлари орасидаги манбаларига кўра, россиялик дипломат Балида юрак хасталиги билан боғлиқ муолажа олган.

    Ўз навбатида, Бали губернатори Reuters агентлигига Лавровнинг соғ-саломат экани ва шифохонага тиббий кўрикдан ўтиш учун қисқа муддатга ташриф буюрганини айтган.

    Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Лавровнинг Балидаги касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларни «фейк» деб атади. Захарова Telegram’га вазирнинг видеосини ҳам жойлаштирди.

    Шунингдек, Аргентина президенти Альберто Фернандес Балидаги G20 саммитида ўзини ёмон ҳис қилган.

    Аргентина президенти шифокорининг баёнотида айтилишича, Фернандеснинг қон босими тушиб, боши айлана бошлаган. У кўрикдан ўтказилган.

    Clarin нашрининг ёзишича, G20 саммитининг биринчи кунида Фернандес ўрнига Аргентинадан ташқи ишлар вазири Сантьяго Кафиеро вакиллик қилади.

    15.11.2022, 13:37   Изоҳ (0)   6397
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой Россиянинг G20 ва бошқа халқаро платформалардан четлатилишига қарши чиқди

    15.11.2022, 13:05

    Зеленский Россия билан янги Минск келишувлари тузишни истисно қилди

    15.11.2022, 12:39

    G20 саммитида Си Цзиньпин ва Эммануэль Макрон Украина бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди

    15.11.2022, 12:37

    Олимлар 30 минг йил аввал яшаб ўтган қизнинг ташқи қиёфасини қайта тиклади (фото)

    15.11.2022, 12:13

    G20 саммитида Аргентина президентининг соғлиғи ёмонлашди

    15.11.2022, 11:59

    Ер аҳолиси сони 8 млрд кишига етди — БМТ

    15.11.2022, 11:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.