Афғонистоннинг Ғор вилоятида «Толибон»нинг ҳаракатини Facebook’даги постларида танқид қилган йигит ҳибсга олинди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Маълум қилинишича, йигит вилоятдаги ташкилотлардан бирига ишга киргач, «Толибон» унинг келиб чиқишини текшириш учун разведка бошқармасига олиб кетди. Унинг Facebook’даги саҳифаси текширувдан ўтгандан кейин «Толибон» йигитни қамоққа олди.
«У ҳамон қамоқда ва «Толибон» томонидан қийноққа солинмоқда», — дея хабар берди манба.
Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятга қайтганидан бери кўплаб одамлар ижтимоий медиа платформаларида ушбу гуруҳни танқид қилгани учун ҳибсга олинган ва қийноққа солинган. Бундан ташқари бир неча кун олдин «Толибон»нинг эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бўйича админстрацияси вакили Марям исмли ўсмир қизни унга турмушга чиқишдан бош тортгани учун ўлдирди. Афғонистонда маҳаллий аёлларга нисбатан мунтазам равишда тақиқлар жорий қилинмоқда. Аёлларга юзи очиқ ҳолда ва эркак қариндошининг ҳамроҳлигисиз кўчага чиқиш, шунингдек, муайян лавозимларни эгаллаш, жумладан, оммавий ахборот воситаларида ишлаш тақиқланган.
Изоҳ (0)