• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гитлер билан учрашган Молотов, «ХХ аср Помпейи» — Колумбияда 23 минг кишининг умрига зомин бўлган вулқон, Париждаги терактлар серияси. Кун хронологиясида 13 ноябрь

    13 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан уруш олдидан Гитлер билан учрашган Молотов, Колумбия ҳукуматининг бепарволиги сабаб ҳалок бўлган 23 минг инсон ҳамда Париждаги терактлар сериясига оид фактлар ўрин олган.

    Гитлер билан иттифоқ тузишни рад этган Молотов

    1940 йил 13 ноябрь куни СССР ҳукумати раиси ва ташқи ишлар комиссариати раҳбари (ҳозирги ташқи ишлар вазири) Вячеслав Молотов Берлинда Адолф Гитлер ва Йоахим фон Риббентроп билан учрашган. Совет Иттифоқига Уч томонлама пактга қўшилиш, яъни Англияга қарши урушда Германия билан иттифоқ тузиш таклиф этилган. Молотов нацистлар таклифини рад этиб, қаттиқ шартларини билдирган.
    Фото: AP Photo
    СССР ҳукумати раиси Вячеслав Молотовнинг Берлинда Учинчи рейх етакчиси билан учрашувига катта эътибор қаратилган: ўша вақтда жиддий инқирозни бошдан ўтказаётган икки давлатнинг келажакдаги муносабатларига оид масала ҳал этилиши лозим эди. Музокаралар жараёнини Иосиф Сталин назорат қилган. Белгиланган вақтда перрондан бир Ғарбий Европага хос бир нечта вагон ҳаракатга тушган. Берлиндан совет ҳукумати вакиллари билан бирга немис элчихонаси ходимлари ҳам йўл олган.

    Сафар кўнгилсиз воқеа билан бошланган: поезд 10 метрдан кейин тўхтаб қолган, кейин ҳаракатга тушган ва яна кескин тўхтаган. Аниқланишича, Германиянинг СССРдаги элчиси Фридрих-Вернер фон дер Шуленберг парад мундирини олиб келишга улгуришмагани боис икки марта стоп-кранни тортган: у Берлинга етиб борганда вагондан ўша кийимда тушишни истаган. Охир-оқибат поезд дипломатнинг юкни кутмасдан ҳаракатланишга қарор қилган. Халқ комиссарлари кенгаши ишлар бошлиғи Яков Чадаевнинг эслашича, Шуленбергнинг чамадонлари бор машина махсус пропуск йўқлиги боис вокзал олди майдонига киритилмаган. Шу сабабли иккита автомобиль поезд ортидан йўл олган.

    «Совет делегацияси Берлинга бориб, Гитлерга унинг Руминия, Болгария, Финляндияга нисбатан тушунарсиз ва йўл қўйиб бўлмайдиган муносабатини айтишни режалаштирган эди. Совет Иттифоқи—Германия муносабатлари кескинлашиб борарди, тузилган битим вақт синовидан ўтмаганди», — дейди Чадаев.

    Бу Молотовнинг 1921 йилдан бери биринчи сафари эди — у камдан-кам ҳолларда Москвани тарк этарди. Берлин вокзалида Молотовни ташқи ишлар вазири Йоахим фон Риббентроп ва фахрий қоровул кутиб олган. Оркестр СССРнинг расмий мадҳияси «Интернационал»ни чалган. Нацистлар Германияси учун бу истисноли ҳолат эди. Шу куннинг ўзида Молотов ва Риббентроп ўтказилажак музокаралар тартибини муҳокама қилган.

    Фото: «ТАСС»
    Учинчи рейх ТИВ раҳбари меҳмонга Германия, Италия, Япония ва СССР ўртасидаги таъсир доирага оид битим лойиҳасини тақдим этган. Совет Иттифоқига Форс кўрфази жануби томон, у ердан Ҳинд океанига ҳаракатланиш таклиф этилганди. Риббентроп гаров сифатида Москвага Қора денгиздаги кўрфазлар назорати бўйича Туркия билан келишувга эришиш музокараларида ёрдам беришни таклиф этган. Бунга жавобан Молотов Уч томонлама пакт — Германия, Италия ва Япония ўртасида чегара зоналарига оид битим тўғрисидаги маълумотларни ҳамда унинг иштирокчилари режаларини сўраган. Молотовнинг таъкидлашича, таъсир доирага оид битим юқори аниқликни талаб этади. Суҳбат шу ерда тутаган: улар Гитлер билан учрашувга йўл олган.

    «Кутилганидек фюрер Молотовга уруш истиқболларини кўп гап ва чалкаш ҳолатда тушунтириб берган», — деб ёзади британиялик тарихчи Жеффри Робертс. Бунга жавобан нарком бир нечта тушунарсиз қайдларни билдирган, кейин Гитлерга Сталин директиваларидаги саволларни берган: Уч томонлама пактнинг маъноси нима? Европа ва Осиё учун «янги тартиб» — Германия нацистлари режасининг қандай аҳамияти бор? Бу лойиҳада СССРнинг роли қандай? Гитлер Уч томонлама пактда СССР ҳам иштирок этишини хоҳлашини айтган, Молотов эса бунга жавоб қайтарган: «Совет Иттифоқи тўртта державанинг  битимида иштирок этиши мумкин, бироқ объект эмас, шерик сифатида».

    Кейинчалик нацистлар етакчисининг таржимони Пуал-Отто Шмидтнинг эслашича, Моловот саволларини кетма-кет ёғдирган: «Хорижликлардан ҳеч ким менинг иштирокимда Гитлер билан бунақа гаплашмаган». Музокаралар Британия авиациясининг ҳужуми хавфи сабаб 2,5 соатдан кейин тўхтатилган.

    Фото: «ТАСС»
    Эртаси куни Молотов Герман Геринг билан Совет Иттифоқи—Германиянинг иқтисодий муносабатларини, Рудолф Гесс билан эса умумий масалаларда гаплашган. Бир кун кейин Молотов яна Гитлер билан учрашган. Улар ўртасид Финляндия тўғрисида батафсил суҳбат бўлиб ўтган.

    Нарком немис қўшинларининг Финляндия орқали ўтказилишини ва мамлакатда советларга қарши намойишларни тўхтатишга чақирган. Ўз навбатида Гитлер Англия ҳарбий мағлубиятга учраса, Британия империясининг ҳудудлари бўлиб олинишини сўраган. Шундан сўнг, Молотов гапни Туркияга масаласига бурган: Москва Анқара билан нафақат кўрфазлар борасида битим имзолашни, балки Болгарияни «ўзига боғлаб олишни» хоҳлаган. Шу ерда фюрер тўғридан-тўғри жавобдан қочиб, Бенито Муссолини билан маслаҳатлашиши кераклигини айтган.

    Кечга совет элчихонасида Молотовнинг шарафига тантанали базм уюштирилган. Унга Риббентроп ҳам ташриф буюрган. У Гитлердан аниқ таклифни олиб келганди: СССР Уч томонлама пактга қўшилади ва битимга иккита махфит протокол киритилади — улардан бири таъсир доирасини белгилайди, иккинчиси туркларнинг Қора денгиз кўрфазларидаги ҳукмронлигини тугатишга бағишланган. Молотов Руминиянинг Венгрия билан тақдири, Италия ва Германиянинг Греция ҳамда Югославияга нисбатан муносабатлари билан қизиққан. Риббентроп жавобдан қочиб, СССР Британия империясини йўқ қилишда иштирок этадими дея сўраган. Молотов такрорлаган: «бу ҳақида гапиришга ҳали эрта, даставвал ҳозирги совет—немис муносабатлари муаммоларини ҳал этишимиз керак».

    Якуний тўхтамга кела олмаган дипломатлар суҳбатни якунлашга уринган. Шу пайт инглиз самолётлари яна Германия пойтахтига зарбаларни амалга оширган. Суҳбатдошлар зудлик билан хавфсиз жойга ўтган. Бу Молотовга Риббентропни Британия империясининг куни битгани ҳақидаги гапларини ўзига қарши ишлатишга сабаб бўлган.

    «Агарда Англия яксон этилган бўлса, нега биз бу панагоҳда яшириниб ўтирибмиз? Портлашлари шу ерга қадар эшитилаётган ушбу бомбалар кимга тегишли?», — деган СССР ҳукумати раҳбари. Эртаси куни 14 ноябрда немис авиацияси Ковентрига жавоб зарбаларини берган.

    Москвага қайтган Молотов фюрер билан музокараларига оид батафсил ҳисоботни Марказий қўмита Сиёсий бюросига тақдим этган. Унинг хулосасига кўра, «фашистик томон ташаббуси билан бошланган учрашув шунчаки намойишкорона намойиш эди». Чадаевга ишониладиган бўлса, айнан ўша вақтда нарком Германия СССРга ҳужум қилишни режалаштираётганини хулоса қилган — Сталин ушбу прогнозга қўшилган. Шунга қарамай, Молотов ва Сталин немис фюрери билан мулоқотни давом эттириш ниятида бўлган.

    Фото: «ТАСС»
    25 ноябрь куни Молотов Шуленбургга СССРнинг Уч томонлама пактда иштирок этиш шартлари меморандумини тақдим этган. Талаблар орасида Финляндиядан немис қўшинларининг бир қисмини олиб чиқиш, шунингдек, ўзаро ёрдам тўғрисида совет—болгар битимини имзолаш, Москвага Қора денгиз кўрфазларида ҳарбий-денгиз базаларини яратишни таъминлайдиган Туркия билан келишув, Японияни Сахалин шимолида кўмир ва нефть қазиб олиш ҳуқуқидан маҳрум этиш бор эди. Совет томонининг таклифлари жавобсиз қолдирилган.

    ХХ аср Помпейи: 23 минг инсон умрига зомин бўлган вулқон

    1985 йил 13 ноябрь куни Колумбиядаги Невадо-Дел-Руис вулқони отилиши оқибатида бир неча ўн минг киши ҳалок бўлганди.
    Фото: Scientific
    Ўшанда Либано штати ҳудудида жойлашган вулқоннинг ҳаракатга келиши оқибатида 23 мингга яқин инсон ва 15 минг уй ҳайвонлари ҳалок бўлганди. Армеро ва Чинчина шаҳарлари Ер юзидан бутунлай ўчириб ташланган. Бу қадимги Рим шаҳарлари — Помпей, Стабии ва Геркуланум тақдирининг ХХ асрдаги такрорланиши эди.

    Невада-дел-Руис вулқони отилишидан олдин бир неча бор қўзғалган. Отилиши 1985 йил ноябрида содир бўлган. У бундан олдин 1595 ва 1845 йилларда ҳам ҳаракатга келган, хусусан, охирги марта отилганида бир неча сонияда Лагуния водийсини яксон қилиб, 1000 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Оқиб ўтган лаванинг қотишидан пайдо бўлган юзага кейинчалик Армеро шаҳри қурилган.

    Вулқон отилишига оид биринчи белгилар бир йил олдин аниқланган, бироқ Колумбия ҳукумати ички сиёсий муаммолар сабаб унга етарлича эътироб қаратмаган. 1985 йил февраль ва июлида бир неча гуруҳ журналист ҳамда геологлар ҳудудга ташриф буюриб, ўзлари билан замонавий сейсмографик қурилмаларни олиб келган. Фожиадан бир ой олдин ҳукуматга тадқиқот натижалари келтирилган ҳисоботлар юборилган. Унда Невадо-дел-Руис отилиш чегарасида тургани ва бир неча ҳафтадан кейин ҳаракатга келиши, шу боис яқин атрофдаги шаҳарлар хавф остида экани келтирилган.

    Фото: Scientific

    Шундай бўлса-да, ҳукумат буни олдиндан ваҳима кўтариш дея ҳисоблаб, Армеро, Амбалема ва бошқа шаҳарлар вулқон отилишни бошлаганидан кейин эвакуация қилинишига келишилган. Агарда эвакуация ишларининг барчаси ўша вақтда бошланганида, қурбонлар омон қолган бўларди.

    Шундай қилиб, 13 ноябрь бошланган. Куннинг биринчи ярми нисбатан сокин кечган, бироқ соат 17:00 да вулқон ҳаракатни бошлаган ва тутунлар Армеро узра учиб ўтишни бошлаган. Ваҳима бошланган, бироқ шаҳар мери ҳамда маҳаллий роҳиб аҳолини тинчлик сақлашга чақирган. Икки соатдан кейин Қизил Ҳоч ходимлари аҳолини эвакуация қилишни бошлаган, аммо кукун оқими тўхтагач, улар операцияни якунлаган — ҳукумат талабига мувофиқ.

    Соат 21:08 да кучли вулқон отилиши юз бериб, чўққидаги бутун қорни эритиб юборган. Тахминларга кўра, вулқон 10 миллион метр кубдан ортиқ пирокластик материлларни чиқарган ва у 100 километр радиусдаги ҳудудни қоплаган. Улар қор билан аралашиб, водий томон оққан ҳолда соатига 50 километр тезликдаги селни ҳосил қилган.

    Фото: Scientific
    Улардан бири Чинчина шаҳрини кўмиб юборган, оқибатда 1927 киши ҳалок бўлган. Қолган оқимлар 1595 ва 1845 йилларда ҳосил бўлган йўналишлар бўйлаб ҳаракатланган. Аввалига улар аҳоли пунктлари ёнидан ўтиб, ҳеч кимга зарар етказмаган. Бироқ икки соатдан кейин вулқоннинг янги тезкор оқими Армеро шаҳрига ёпирилган. Гувоҳларнинг айтишича, мазкур воқеалар охирзамонни эслатган. Бир неча дақиқа ичида лой оқими 28,7 минг аҳолиси бўлган 21 минг кишини олиб кетган. Кейинроқ собиқ шаҳар ҳудудидан яна тўртта сел оқиб ўтган: улардан бири 14 ноябрь куни соат 11:35 да содир бўлиб, баландлиги 5 метрга етган.

    Фото: Scientific
    Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар қаршисида сюрреалситик даҳшатни ёдга солувчи картина пайдо бўлган: ағанаган дарахтлар, пачоқланган автомобиллар, юк машиналари, автобуслар; дабдаласи чиққан жасадлар ва бўлиниб кетган ҳайвонлар — буларнинг барчаси қалин кул-лой қатламига аралашиб кетган. Уларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Арамеро аҳолисининг омон қолганлар фуқароларини аксарияти селдан ўтишда лойга чўкиб кетган. Йўқотишлар ҳисоб-китоби давомида аниқланишича, вулқон 23 мингга яқин инсон ва 15 минг ҳайвон ўлимига сабаб бўлган.
    Фото: Scientific
    Бундан ташқари, 4,5 минг шаҳарлик жароҳат олган, 8 мингдан ортиғи бошпанасиз қолган. Табиий офат 1 миллиард долларлик зарар келтирган, бу Колумбия ЯИМнинг 20 фоизини ташкил этарди. Шундай қилиб, ҳукуматнинг олимлар прогнозларини эътиборсиз қолдириши қимматга тушган.

    Парижда юзлаб инсонлар умрига зомин бўлган терактлар серияси

    2015 йил 13 ноябрь куни кечаси Париж ва унинг атрофида юз берган ҳужумлар серияси оқибатида 130 киши ҳалок бўлганди. Франциядаги мазкур воқеалардан кейин мамлакатда Шенген зонасини такомиллаштириш ва мигрантлар устидан назоратни кучайтириш кераклиги ҳақида гапира бошлаган.
    Фото: AP Photo
    Барчаси 13 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 да бошланган — шу куни Франция ва Германия терма жамоалари ўртасида футбол учрашуви ўтказилаётган Сен-Денидаги «Stad de Frans» стадиони яқинида портлашлар юз берган. Уч нафар ҳудкуш иккита тезкор овқатланиш муассасасига ва стадион яқинидаги барга келган. Бу ерда уч киши ҳалок бўлган.

    Уч кишидан иборат яна бошқа террорчилар гуруҳи Париж шимоли-шарқидаги кафе ҳамда ресторанларга ҳужум уюштирган. Шаронн булварида — 18 киши, Фонтен-о-Руа кўчасида — беш киши, Аллибер кўчасида — 14 киши ҳалок бўлган.

    Қурбонларнинг асосий қисми Американинг Eagles of Death Metal рок-гуруҳи концерт бераётган «Батаклан» концерт залида вафот этган — у ерга 1,5 мингга яқин одам тўпланганди. Уларнинг барчаси одамларга қарата ўт очган террорчиларнинг асирига айланиб қолган.

    «Икки ёки уч киши залга кириб, автоматдан ўқ узишни бошлади. Улардан бирининг қўлида Калашников автомати бор эди. Отишма 10-15 дақиқа давом этди. Ўқдон 3-4 марталаб алмаштирилди… Саҳна қулади, мен овоз пультида эдим. Кейин эса мурдалар оралаб юриб бордим, қон жуда кўп эди. Кўчада ҳам ҳалок бўлганлар ётарди…», — дейди воқеа гувоҳи Жюльен Пирс.

    Фото: Newseu
    Террорчилар билан бошланган музокаралар давомида улар ўзларининг бирор талабини илгари сурмаган, шу боис полиция «Батаклан»га штурм бошлаган. Махсус ходимларнинг операцияси уч дақиқа давом этган — бу вақт ичида улар босқинчилардан бирини ўлдиришга муваффақ бўлган. Икки нафари бинонинг юқори қаватида ўзини портлатиб юборган. Ҳужум жами 89 кишининг умрига зомин бўлган.

    14 ноябрга ўтар кечаси бутун Франция ҳудудида фавқулодда ҳолат режими жорий этилган, чегара назорати кучайтирилган. Жамоат тадбирлари бекор қилинган, диққатга сазовор масканлар ёпилган. Disneyленд ҳам ўз тарихида биринчи марта ташриф буюрувчилар учун эшикларини ёпишга мажбур бўлган. Француз кучлари ва ҳарбийлари юқори сафарбарликка жалб этилган.

    ОАВ маълумотларига кўра, ҳужумлар серияси учун масъулияти ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган. Париж прокуратураси «Терроризмга боғлиқ қотилли» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган.

    2016 йил март охирида Франция бош вазири Мануэль Валс теракт иши бўйича Францияда 30 дан ортиқ кўриб чиқилаётганини маълум қилган. Уларнинг 11 нафари вафот этган, 12 нафари қамоқда, қолганлари — қидирувда. Теракт иши судда 2020 йилда кўриб чиқилган. Тўпланган ҳужжатлар 472 томни ташкил этиб, салкам миллион варақни ташкил этган. Айблов рўйхати 348 варақ бўлиб, 20 киши ишга алоқадор деб топилган.
    Фото: Newseu
    Уларнинг асосийси — Салоҳ Абдусалом — ҳужумни уюштирган жиноий тўдагининг омон қолган ягона аъзоси. У 2016 йил мартда Брюсселда қўлга олинган ва қамоқда сақланган.

    Париждаги терактдан кейин Франция собиқ президенти Николя Саркози террорга қарши курашиш бўйича ўз услубини таклиф этган: асосий француз телеканали ТФ-1 орқали у радикал диндорларда электрон мосламалар тақиш мумкинлигини маълум қилган — президентнинг фикрича, бу потенциал жиноятчиларни назорат қилиш ва янги терактларнинг олдини олишга ёрдам беради. Мазкур акцияда мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғдирадиганлар рўйхатига киритилган 11,5 минг кишининг барчаси мосламани тақиш керак ёки керак эмаслигига Саркози аниқлик киритмаган.

    Ноябрь воқеаларидан кейин Франция президенти Француа Олланд давлатнинг фавқулодда чоралар вақтида ваколатларини кенгайтириш, жумладан, ҳибсга олиш ва тинтувлар ўтказишни қўллашини таклиф этган. Унга қадар мазкур ваколатлар чекланган, фавқулодда ҳолат режими эса 12 кунгина давом этган. Терактлар уни уч ойгача узайтириш имконини берган.

    Террорчилар ҳужуми ўнг қанот сиёсатчиларига муҳожирлар оқимини қаттиқ назоратга олиш ҳақида гапириш имкониятини туғдирган. «Шенген битими қочоқлар билан боғлиқ ҳозирги вазият учун ишлаб чиқилмаганини тушунишимиз керак ва шу сабабли у замонавий шароитда ишлай олмайди. Европа Иттифоқига чегаралардан ўтишни назорат қиладиган янги битим лозим», — деганди Бельгиядаги партиялардан бирининг етакчиси Том ван Грикен.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: СССР раҳбарига айланган Андропов, ўлимга ҳукм қилинган япон генераллари ва Ҳиндистонда тилни яхши билмаслик оқибатида юз берган энг йирик авиаҳалокат. Кун хронологиясида 12 ноябрь

    13.11.2022, 09:38   Изоҳ (0)   53871
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Twitter верификация белгиларини сотишдан воз кечди. Уларни сохта аккаунтлар сотиб ола бошлади

    12.11.2022, 18:11

    Киев Москва билан низони тўхтатиб туришдан бош тортди

    12.11.2022, 15:28

    Евроиттифоқ ва Британия G20 саммитида Россия делегациясининг чиқишларига бойкот эълон қилади

    12.11.2022, 14:45

    АҚШ Украинага қурол-яроғ етказиб беришда давом этади

    12.11.2022, 12:16

    Босиб олинган Херсон вилоятининг вақтинчалик пойтахти Геническ шаҳри бўлди

    12.11.2022, 11:57

    Россияликларнинг Путинга нисбатан ишонч даражаси 79 фоиздан ошди

    12.11.2022, 11:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.