Россияликларнинг президент Владимир Путинга нисбатан ишонч даражаси сўнгги бир ҳафта ичида 0,6 фоизга пасайиб, 79,5 фоизни ташкил этди, деб ёзади «ТАСС» Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази маълумотларига таяниб.
Олиб борилган тадқиқотларга кўра, россияликларнинг 79,5 фоизи Путинга нисбатан ўз ишончини билдирган, 16,7 фоизи эса ундан норози.
Сўровномада қатнашган фуқароларнинг 75,8 фоизи президентнинг фаолиятини маъқуллайди, 14,5 фоизи эса, аксинча, маъқулламайди.
Шунингдек, Россия ҳукумати фаолиятини сўралганларнинг 50,6 фоизи маъқуллаган. Ҳукумат раиси Михаил Мишустиннинг фаолиятини маъқулловчилар эса 52,8 фоизни ташкил қилган. Мишустинга нисбатан 62,3 фоиз респондент ишонч билдирган.
Сўров 18 ёшдан ошган россияликлар орасида телефон орқали тасодифий танлов асосида 31 октябрдан 6 ноябрга қадар ўтказилган, унда 1,6 минг киши қатнашган.
Изоҳ (0)