Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида электр токисиз яшаб келаётган аҳоли хонадонларига нур кирди. Аҳоли яшовчи қишлоқ электрлаштирилди. Бу ҳақда «Дарё»га «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиев хабар берди.
Маълум бўлишича, масъуллар ҳаракати билан Деҳқонобод туманининг энг олис ва оғир ҳудудларидан бири «Ўзбекистон» МФЙ Эски Қорашина қишлоғида яшовчи аҳоли хонадонларини электрлаштириш мақсадида 2 дона трансформатор пункти ўрнатилган.
Шунингдек, «Ўзбекистон» МФЙ Консой қишлоғидаги аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона трансформатор пункти ўрнатилди. Электр узатиш тармоғини тортиш учун 62 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди. Ҳозирда электр тармоқларида қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда, — дейди Фахриддин Нуралиев.Масъулнинг қўшимча қилишича, Шаҳрисабз туманининг энг олис ва оғир ҳудудларидан бири «Ҳисорак» МФЙ Дуоб қишлоғи ва «Полмон» МФЙ Полмон қишлоқларида яшовчи аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида ҳам 1 дона трансформатор пункти ўрнатилган.
Туманнинг «Тошбулоқ» маҳалласидаги аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 19 дона темир-бетон устун ўрнатилди. 0,87 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари қурилди. Китоб туманининг энг олис ва оғир ҳудудларидан бири «Қайнар», «Самарқанд», «Қашқадарё» ва «Пахтаобод» маҳаллаларида яшовчи аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 4 дона трансформатор пункти ўрнатилди, — дейди масъуллар.
Мавзуга доир: Тошкентдаги кўчада қисқа туташув юз берди
Изоҳ (0)