Самарқандда ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити давомида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон нутқ сўзлаб, унда дунё бўйлаб кузатилаётган можароларга ҳам тўхталиб ўтди.
Биз жуда мураккаб даврни бошдан кечиряпмиз. Охирги пайтда бор эътиборимизни Россия—Украина можаросини имкон қадар тинч йўл билан ҳал этишга қаратяпмиз. Бундан ташқари, озиқ-овқат инқирозини бартараф этишга интиляпмиз. Қолаверса, хавфсизлик масаласи бор. Масалан, Жанубий Кавказда вазият ҳамон қалтис бўлиб турибди. Бу бу жараёнда Озарбайжонни қўллаб-қувватлашимиз керак.Мавзуга доир: «Мусулмон мамлакатларга келаётган ёки чиқиб кетаётган қочоқларга кўмак беришимиз зарур» — Гурбангули Бердимуҳамедов8 ноябрь куни биз Қорабоғдаги ғалабанинг икки йиллигини нишонлаймиз. Биз бу урушда ҳалок бўлганларни унутмаган ҳолда ғалаба қозонганларни табриклашимиз керак. Биз доимо Озарбайжоннинг ёнида бўламиз ва қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Биз тўхтамаймиз. Барча Туркий давлатлар билан хавфсизлик масалаларида фаол ҳамкорлик қиламиз. Давлатларимизга тажовуз қилган террорчилар қаерга қочмасинлар, ҳамкорликда таъқиб қилишда давом этамиз.
Туркия шу пайтгача жуда кўп — 5 миллион нафарга яқин қочоқларни қабул қилди. Уларнинг 3,6 миллиони Суриядан. Шу боис биз бошқариб бўлмайдиган миграцияни бошқариш бўйича ташаббусларни илгари суришимиз керак. Биз Хавфсизлик концепциясини ишлаб чиққан ҳолда ушбу йўналишдаги мулоқотларимизни давом эттиришимиз зарур.
Бундан ташқари, иқлим ўзгариши ва сув билан боғлиқ муаммоларга биргаликда ечим излашимиз талаб этилмоқда. Мен бу бўйича БМТ резолюциясини ишлаб чиқамиз ва бу ташаббусни қўллаб-қувватлайсизлар деб ишонамиз. Биз Туркий давлатлар ташкилоти инвестиция жамғармаси имкон қадар тезроқ амалга оширсак, шунча фойдали бўларди. Бундан ташқари, ушбу жамғарма бизга қайси йўналишлар бўйича кўмаклашишини аниқлаб олишимиз керак.
Биз турли йиғилишларда ана шундай масалаларни муҳокама қилиб, қарор қабул қилишимиз лозим. Бу механизм барчамиз учун фойдали бўлади. Сўнгги пайтда содир бўлаётган воқеалар биздан имкон қадар ўз коридорларимизни ишлаб чиқишни талаб этмоқда. Иш фаолиятини бошлаган темир йўл ва автомобиль йўллари, кўприклар ижобий қадам бўлди. Давлатлар ўртасидаги товар айланишида ана шу коридор муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундан ташқари, биргаликда божхона тарифларини камайтириш масаласини ҳам кўриб чиқишимиз керак. Бу ўзаро товар айланишини албатта кучайтиради. Шунингдек, савдо ривожланишига оид эркин савдо шартномаларини ишлаб чиқиб, имзолашимиз керак, — деди Эрдўғон.