Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатга кирмоқчи бўлган сайёҳлар учун талабларини ўзгартирди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.
Қайд этилишича, мамлакат иммиграция хизматининг талабларига кўра, жорий йилнинг 11 ноябрдан бошлаб БААга кириш учун туристик ёки меҳмон визаси бўлган йўловчилар бориш ва қайтиш авиачипталарига эга бўлиши керак.
Аввалроқ Uzbekistan Airways орқали йўловчи ташиш кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошгани, Uzbekistan Airways кекса ёшдаги йўловчилар учун чипталарга 25 фоиз чегирма эълон қилгани, Тошкентдан Шаржага авиақатновлар сони 3 бараварга кўпайгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)