АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан журналистлар учун ўтказилган брифингда Қўшма Штатлар Россия билан музокаралар масаласида Украинага босим ўтказмаслиги, балки Киевга шунчаки маслаҳат ва ёрдам беришини таъкидлади, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Биз Украинага босим ўтказмаймиз. Биз қиладиган иш — ҳамкор сифатида маслаҳат бериш ва қўллаб-қувватлаш», — дея журналистларнинг АҚШ Украинани Россия билан тинчлик музокараларини олиб боришга ундаяптими қабилидаги саволига жавоб берди Салливан.
Салливаннинг қўшимча қилишича, ҳозирда у Киев ва Москва ўртасида қандайдир музокаралар бўлиши эҳтимолини баҳолашга тайёр эмас.
Сентябрь ойи охирида, Россияга янги ҳудудлар қабул қилингандан сўнг, Зеленский Путин раҳбарлиги даврида Украина Россия билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормаслигини маълум қилган эди. Россия ҳукумати Украина билан музокараларга тайёрлигини бир неча бор эълон қилган. 7 ноябрь куни президент матбуот котиби Дмитрий Песков Киевнинг позицияси туфайли мулоқотга имкониятни ҳали кўрмаётганини билдирди. Украинадан фарқли равишда Россия музокаралар учун ҳеч қандай шартга эга эмас. 8 ноябрь куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Кремлнинг ҳеч қандай шартлари йўқлигини, фақатгина Украина хайрихоҳлиги кўрсатиши зарурлигини таъкидлади. 9 ноябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова яна бир бор Россия «жорий вазиятни ҳисобга олган ҳолда» музокаралар учун очиқлигини маълум қилди. Украина президенти офиси вакили Михаил Подоляк эса музокараларни «Кремлнинг ультиматумларини тан олиш» деб атаб, қарши томонни «сўз ўйинини тўхтатишга» чақирди ва Путиннинг музокараларни исташи борасидаги гап-сўзларни иллюзия деб атади.
Изоҳ (0)